Месси маоши оширилишини сўрамоқда

Месси маоши оширилишини сўрамоқда

«ПСЖ»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси янги шартнома бўйича музокаралар олиб борар экан, клубдан маошини оширишни сўради, деб хабар беради Le Parisien.

«ПСЖ» ва Лионель Месси ўртасида шартномани узайтириш бўйича давом этаётган музокаралар ҳали якунига этмаган. Le Parisien хабарига кўра, томонлар ўтган йил охирида оғзаки келишувга эришган, бироқ Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022даги ғалабасидан сўнг ҳужумчи маошини оширишни сўраган.

Парижликлар раҳбарияти унинг маошини оширишга қайта кўриб чиқишга тайёр эмас, аммо шунга қарамай 35 ёшли футболчининг клубда қолишини истайди. Мессининг атрофидагилар музокаралар футболчининг молиявий талаблари туфайли кечикаётгани ҳақидаги маълумотни инкор этиб, аргентиналик футболчи аввало, лойиҳа келаси мавсумда қандай ривожланишини билишни исташини айтишди.