Мессидан яна бир рекорд!

Мессидан яна бир рекорд!

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси Лига кубоги 1/8 финалида «Даллас»га қарши ўйинда иккита гол урди (4:4, пенальтилар бўйича 5:3).

Шу тариқа, 36 ёшли аргентиналик футболчи Флорида жамоаси учун 4 ўйинда 7та гол урди. Marca нашрининг ёзишича, Месси бу ўйинда рекорд ўрнатган. Илгари МЛС жамоаларига янги келганларнинг ҳеч бири буни 4та ўйинда 7та гол ура олмаган. Лео шу ёзда 2025 йил охиригача шартнома асосида «Интер Майами»га ўтди. Аргентиналик ҳужумчининг маоши йилига 60 миллион долларни ташкил қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.