Начо «Реал»да қолди

Начо «Реал»да қолди

Футболчи бир йилга «Қироллик клуби»да қолади.

«Реал» ҳимоячиси Начо Фернандес ўз қадрдон клуби билан шартномани узайтирганини эълон қилди. Начонинг амалдаги шартномаси шу йил июнь ойида якунланиши керак эди. «Ўз клубим ва оилам билан қўл ушлашиб кетмоқдаман. Бошқа клублардан таклифлар етарлича, аммо мен яна бир йил клубда қолишга қарор қилдим. Бундан жуда ҳам хурсандман», -дейди Начо Фернандес. Маълумот учун, Начо «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. У бутун фаолиятини Мадрид клубида ўтказган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.