Нақ ярим аср олдинга ўтиб...

Нақ ярим аср олдинга ўтиб...

Нейротармоқ АПЛ клублари формалари 50 йилдан кейин қандай кўринишда бўлишини тахмин қилди

 Эътиборлиси, деярли барча вариантлар жуда чиройли чиқди. Тушунарлики, футболнинг бой тарихи давомида жамоалар формалари шакли сезиларли даражада ўзгарди. Ҳозир олдинги оддий футболкалардан асар ҳам йўқ. Эндиликда ҳар бир жамоа либоси дизайни устида лойиҳачиларнинг катта гуруҳи иш олиб бормоқда. Ҳа, бу жараёнда баъзи ўхшовсиз формалар ҳам пайдо бўлмоқда, гоҳо дизайн бўйича кулгили хатоларга йўл қўйилмоқда. Лекин тан олиш керак, ҳақиқий дурдона формалар салмоғи катта, барибир.
form-apl.jpg

Замонавий футболда ўйинчиларнинг ўзаро форма алмашишлари ва ўзига хос коллекция ҳосил қилишлари ҳам одатга айланди. Мухлислар эса севимли жамоаларининг энг эсда қоларли футболкаларини йиғиб боришади. Қизиқ, бир неча ўн йилликлардан кейин футбол формалари қандай кўринишга келишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Midjourney нейротармоғи шу масалага ҳам қизиқиб кўрди. Аниқроғи, сунъий интеллект 50 йилдан кейин АПЛ клублари футболкалари қандай бўлишини кўрсатиш йўлида ижодга берилди. Баъзи жамоалар формаси дизайни жуда таниш кўринади, лекин нейротармоқ айрим клубларнинг нафақат ҳомийлари, балки логотипини ҳам бироз ўзгартирган. Мана, АПЛда ўз ўрнига эга иштирокчиларнинг 50 йилдан кейинги тахминий формаларига бирров назар ташлашингиз мумкин.
forma-ap.jpg