“Насаф” Амманга Туркия орқали учиб кетади 

“Насаф” Амманга Туркия орқали учиб кетади 

ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларига тайёргарлик кўраётган «Насаф» ФИФА кунлари сабабли юзага келган танаффусда Олмалиқда ОКМК жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Айтиш жоизки, ушбу ўйинда "аждарлар" ишончли ғалабага эришишди.   Шундан сўнг Рўзиқул Бердиев шогирдлари Чемпионлдар лигаси 1-турини ўказиш учун Туркиянинг Анталя орқали Амманга учиб кетишди.

Терма жамоа сафидаги “аждарлар” ҳам айнан Туркияда клуб сафига келиб қўшилади. Сўнгра Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа Иорданиянинг Амман шаҳрига йўл олади. 

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” ОЧЛ 1-тури доирасида 18-сентябрь куни Иорданиянинг “Ал Файсали” клубига қарши майдонга тушади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида, шу куни, “Ал Садд” ўз майдонида “Шаржа”ни қабул қилади. 
Ўртоқлик ўйини. 
12 август, сешанба 
ОКМК — «Насаф» - 3:5 
Голлар: Боаке (10), Рустамов (22) B.Qosimov (89) — Бозоров (28), Жигаури (58), Сиддиқов (61 пен), Нуруллоев (63), Станоевич (66 пен). 
ОКМК: 25. Валижон Раҳимов — 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 3. Сардор Раҳмонов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 2. Акрамжон Комилов — 15.  Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов 9. Рубен Санчес — 22. Шоҳрух Гадоев, 27. Мартин Боаке, 10. Хуршид Ғиёсов. 
Захирадан майдонга тушганлар: 12. Дилшодбек Ёқубов — 4. Миржамол Қосимов, 5. Анзур Исмоилов, 8. Бахтиёр Қосимов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 88. Сиёвуш Хақназарий 
«Насаф»: 54. Адҳам Мусулмонов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Зафармурод Абдираҳматов, 17. Суҳроб Нуруллоев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 19. Лима Круз, 25. Бекжон Раҳматов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 99. Азизбек Амонов; 
Захирадан майдонга тушганлар: 9. Жавоҳир Сидиқов, 21. Дониёр Нарзуллаев, 32. Зафар Ҳакимов, 70. Жаба Жигаури.