Навас Англияга кўчиб ўтишга рози

Навас Англияга кўчиб ўтишга рози

«ПСЖ» дарвозабони Кейлор Навас Франция чемпионатидан Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтади, дея хабар бермоқда L'Equipe.

Нашрнинг ёзишича, коста-рикалик дарвозабон Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубидан тушган таклифни рад этган ва «Ноттингем Форест» клубига ўтишга қарор қилган. Навас Англия клуби раҳбарияти билан музокаралардан кейин «Ноттингем Форест»га ўтишга розилик берган. Қайд этилишича, «ПСЖ» ва «Ноттингем Форест» ўртасида музокара давом этмоқда. Париж клуби 36 ёшли посбон инглиз жамоасига ижара асосида ўтса, унинг маошини тўламоқчи эмас. Маълумот учун, Навас 2019 йилдан буён Париж клубида тўп сурмоқда. У жамоада 108 ўйинда ўз дарвозасидан 87та гол ўтказиб юбориб, 50 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Доннарумма келгач, у захира посбонига айланди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.