“Навбаҳор” Андрей Канчелскис олдидаги молиявий мажбуриятларини бажарди

“Навбаҳор” Андрей Канчелскис олдидаги молиявий мажбуриятларини бажарди

ОФК назорати остида ўтадиган лицензиялаш жараёни якунига яқинлашди.

Унинг энг муҳим мезонларидан бири — клубнинг амалдаги ёки собиқ футболчи ҳамда мураббийларидан қарздорлиги бўлмаслигидир.

ФИФА Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси 2021-йилнинг 25-август куни “Навбаҳор” футбол клуби ва унинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчелскис ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган ва россиялик мутахассис даъвосини қисман қондириб, “Навбаҳор” футбол клуби собиқ бош мураббийига тўлов амалга ошириши лозимлигини белгиланган эди. Шунингдек, яна бир собиқ мураббий Алексей Беленков бўйича ҳам низоли вазият мавжуд эди. Кейинроқ футбол клуби ва икки мутахассис ўртасида тинчлик битими имзоланиб, қарздорлик келишилган муддатлар оралиғида бўлиб тўланишига келишилди.

Куни кеча “Навбаҳор” Канчелскис билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди. Аввалроқ Беленковдан қолиб келаётган қарздорлик бартараф этиб бўлинганди. Шу тариқа Андрей Канчелскис тўловнинг якуний қисмини қабул қилиб олганини ёзма равишда тасдиқлади. “Навбаҳор” эса россиялик собиқ мураббийлари олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажарди.