Навбат Альваресга...

Навбат Альваресга...

«Бавария» ёзги трансферлар вақтида марказий ҳужумчи олишга ҳаракат қилмоқда.

Ҳозирча, мюнхенликлар ўзлари кўзлаган ўйинчини қўлга кирита олгани йўқ. «Тоттенхэм» Бундеслига чемпионини Харри Кейн бўйича бир неча таклифини қаноатлантирмади. Мюнхенликлар ўртага қўйган маблағ «шпорлар»га тўғри келмади. SportBild нашрининг ёзишича, «Бавария» иккинчи номзодга ўтди. Улар «Манчестер Сити»дан аргентиналик Хулиан Альваресни олиб келишмоқчи. Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Альварес ички рақобатда Эрлинг Холандга ютқазиб қўймоқда. Шу боис, 23 ёшли ҳужумчи фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга қарши эмас. «Бавария» Альваресни бир мавсумга ижарага олишни мўлжаллаяпти.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.