“Нефтчи” ва “Навбаҳор” клубларига трансфер тақиқи қўйилди

“Нефтчи” ва “Навбаҳор” клубларига трансфер тақиқи қўйилди

“Нефтчи” ва “Навбаҳор” футбол клубларига ЎФА томонидан трансфер тақиқи қўйилгани маълум бўлди.

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг маълум қилишича, бунга клубларнинг собиқ футболчилар олдидаги қарзини узмаганлиги сабаб бўлган.
Футболчилар уюшмаси ЎФАга Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитанинг бу ҳолат бўйича чиқарган қарорини бажармаган “Нефтчи” ва “Навбаҳор”га низомда кўрсатилган санкцияларни қўллашни сўраб мурожаат қилган.
Бунга жавобан ЎФА ушбу клубларнинг ёзги ва қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни ПФЛ рўйхатидан ўтказишга тақиқ қўйилганини маълум қилган.