Неймар - «Ал-Ҳилол» футболчиси!

Неймар - «Ал-Ҳилол» футболчиси!

Неймар «Ал-Ҳилол» билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Globo Esporte хабарига кўра, бу даврда ҳужумчи 320 миллион евро ишлаб олади. Бу миқдорга ҳам иш ҳақи, ҳам ҳомийлик шартномалари ва бошқа тижорат фаолиятидан тушган даромад киради. «Ал-Ҳилол» ҳар бир ғалаба учун футболчига 80 минг евро тўлайди. Саудия Арабистонини реклама қилувчи ҳар бир пост учун яна 500 000 евро тўлаб берилади. «ПСЖ» ҳужумчини 90 миллион евро ва бонуслар эвазига сотиши хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, форвард хизматида шахсий самолёт ва хизматкорлари бор вилла бўлади. Бразилияликка севган қизи Бруно Бьянкарди билан никоҳсиз яшашга рухсат этилади, бироқ ушбу мамлакатда бундай яшаш мумкин эмас. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.