Неймар «Ред Булл» ва Хэмилтон томон

Неймар «Ред Булл» ва Хэмилтон томон

Шон-шарафми ёки...?

Неймар «ПСЖ»нинг чемпионлик байрамидан воз кечиб, Монако Гран-при турнирига борди ва бу қилмишига аллақачон жиддий жавоб олди. Ҳар ҳолда, Париж клуби бразилияликка ошкора эътироз билдирди, унинг ҳаракатини провокацияга йўйди. Амалда Неймар «Ред Булл» жамоаси меҳмонларига ажратилган ҳудудда Мария Шарапова, Орландо Блум, Том Холланд каби ўнлаб машҳурлар орасида «ёнди».

Монако Гран-приси - европойганинг энг жозибали босқичи. Маълум бўлишича, Неймарнинг турнирга ташрифини айнан «Ред Булл» жамоаси моялаштирган. Бинобарин, бразилиялик футболчи ва Авс­трия жамоасиҒкомпанияси ўртасида узоқ муддатли муносабатлар бор. Дейлик, Неймар 4 йилча олдин Испания Гран-присида ҳам «Ред Булл» меҳмони бўлганди. «Нега бу ердаман? Чунки бошқа спорт турларига нисбатан Формула 1га меҳрим баландроқ. Айниқса, ажо­йиб дўстим Луис Хэмилтонни қўллаб-қувватлайман. Қисқаси, «Ред Булл»ни яхши кўраман ва ҳамиша дўстим учун қайғураман», - деди Неймар Sky Sports эфирида португал тилида. Бу лаҳза ESPN (АҚШ) канали ижодкорларини шу қадар ҳайратлантирдики, улар кадрни алоҳида сурат учун кесиб олишди. 

Чиндан ҳам, Неймар ва Хэмилтон ўртасидаги дўстлик ришталари анча мустаҳкам. Ҳар ҳолда. футболчи ва пойгачи турли кечаларда кўп марта бирга кўриниш беришган. Жумладан, улар Монако Гран-присининг эртасига Lily~sClub кечасида ҳам учрашиб, роса чақчақлашдилар. Фақат савол шуки, бу Неймарнинг улуғлаш ҳаракатими ёки?