«Спартак» (Москва)даги фаолияти билан ҳам танилган футболчи 2018 йили Нигерия гўзали-2014 танлови ғолибасига уйланиш учун Нигерия гўзали-2013 ғолибасидан воз кечган. Яъни мамлакатнинг бир гўзали билан турмуш қуриш учун иккинчиси билан ажрашган...
«Спартак» ўйинларига бефарқ қарамайдиган мухлислар Эммануэль Эменикени яхши билишади, албатта. Ҳар ҳолда, нигериялик баҳайбат ҳужумчи Москва клубининг 42та расмий ўйинида майдонга тушиб, 21та гол урган. Лекин нигериялик шу футболчи ҳаётига боғлиқ битта қизиқарли фактни кўпчилик билмаса керак. Диққат қилинг, Эменике 2018 йили Нигерия гўзали-2014 танлови ғолибаси Ихеома Ннади билан оила қурган. Бунинг учун эса Нигерия гўзали-2013 - Эзинне Акудо Аниоху билан ажрашган. Бошқача айтганда, биридан воз кечиб, иккинчисини танлаган. Муҳими, Эменике ҳозирда Ихеома билан бахтли.