Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
АПЛ клублари мавсумолди турнелари даврида ер юзини 6 мартадан кўп айланиб чиқишга етадиган масофани босиб ўтади биргаликда.
Ақлни шошириб қўядиган рақамлар. Қизиқ, узундан-узун парвозларда қайси клубларнинг улуши каттароқ?
Яқин орада еврофутболда ёзги таътил якунланади ва ҳамма қатъий тартиб асосидаги иш жараёнига қайтади. Янги мавсум стартига қадар Европа клубларини нафақат мавсумолди тайёргарлик босқичлари, балки дунё бўйлаб турнелар кутмоқда. Жумладан, АПЛ иштирокчилари жаҳоннинг турли нуқталарида ўртоқлик ўйинлари ўтказишлари керак. Табиийки, ёзги турнелар клубларнинг машҳурлигини оширишга ҳам хизмат қилади - бу анъанавий тажриба.
Маълум бўлишича, АПЛ клублари жорий ёз самолётларда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ вақт ўтказади. Оддий айтганда, парвозларнинг умумий давомийлиги ҳайратланарли даражада узун. Рақамларда келтирсак, Англия клублари 26 кун оралиғида 15та мамлакатда бўлиб, жами 64та ўйинда майдонга тушади. Парвоз масофасининг умумий миқдори - 170 000 мил (273 588 километр). Бу экватор узунлигидан нақ 6,8 баравар кўп эканлигини алоҳида қайд этиш керак. Табиийки, охирги мавсум АПЛ турнир жадвали юқори олтилигидан жой олган клубларда парвоз улуши каттароқ. «Тоттенхэм» эса 19 960 мил (32 122 километр) билан бу борада рекорд ўрнатади. «Шпорлар» «Вест Хэм» билан ўйин учун Ғарбий Австралиянинг Перт шаҳрига етиб бориш йўлида бутун кунни ҳавода ўтказишади, жумладан. «Яшил қитъа»дан Таиланд томон 6 соатлик парвоз , Сингапурга қисқа саёҳат ва Лондонга қайтиш... «Тоттенхэм» аъзолари бунинг учун яна 14 соат самолёт ичида бўлишади.
«МЮ» эса энг тиғиз иш жадвалига эга: Эрик тен Хаг шогирдлари 25 кун ичида 7та ўйинда майдонга тушишлари бу вақт давомида 15 000 мил (24 140 километр)дан ортиқ масофани ҳавода босиб ўтишлари керак. «Қизил иблислар» юришни Ослода «Лидс»га қарши ўйин билан бошлашади, кейин Атлантика океани бўйлаб парвоздан олдин Эдинбургда тўхташади («Лион» билан баҳс учун). Эрик тен Хаг жамоаси АҚШда «Арсенал», «Рексэм», «Реал» ва «Боруссия» Д. билан куч синашади. Турнега эса Дублинда «Атлетик»ка қарши учрашув билан нуқта қўйилади.
АПЛнинг атиги 3та клуби хориж сафарига чиқмайди ва янги мавсумга қаратилган тайёргарлик жараёнини Англиянинг ўзида олиб боради. Яна 3та жамоа эса Европадан ташқарига учмайди. Шуни ҳисобга олсак, парвозлар борасида жиддий номутаносиблик бор. Қолаверса, узундан-узун парвозлар ва ўта юқори иш ҳажми мавсум бошида натижаларга яхшигина таъсир қилиши мумкин.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789