ОЧЛ: "Шарқ" минтақасида нима гаплар?

ОЧЛ: "Шарқ" минтақасида нима гаплар?

ОЧЛ «Шарқ» зонасида ярим финалчилар аниқланди: «Чонбук Хюндай Моторс» ва «Урава Редс». Ҳар икки клуб ўз тарихида 5-марта ярим финалга йўл олди.

Бу турнирда Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клубиникидан кейин иккинчи яхши натижадир. шунинг баробарида «Чонбук» чорак финалда мағлубиятга учраш бўйича антирекордчи саналади (10та ҳолатдан 5тасида мағлубият), «Урава» аксинча, чорак финалда 5 марта иштирок этиб, уларнинг барчасида ярим финалга йўл олган. Ярим финал ўйинлари жума куни ўтказилади. Финал эса 2023 йилнинг февралида. Агар «Патум Юнайтед» Японияда ярим финалга йўл олганида, Таиланд рейтингда Вьетнамни ортга суриш асносида 12 йиллик танаффусдан кейин ОФК кубогига қайтишдан қочарди. Лекин бундай бўлмади ва энди мавсум-2024|2025да ОФК кубогида Хитой, Таиланд ва Австралия жамоалари ўйнайди. Демакки, ОФК кубогида «Ғарб» минтақаси суб-ҳудуди вакилларига рақобат тақдим этишга қодир бир неча кучли клублар пайдо бўлишининг назарий эҳтимоли бор. Ҳозирча ОФК кубогининг 2004 йилдан бошланган бутун тарихида бош соврин атиги 2 марта араб мамлакатларидан ташқарига чиққан. Яъни 2011 йили «Насаф» ва 2015 йили «Жоҳор» (ўшанда Қувайт клубларига мамлакат футболига қўлланилган дисквалификация халақит берган) ғолиб чиққанди.
***
Саитама, Япония

1|8 ФИНАЛ

18 август

ТЭГУ (Ж.Корея) - ЧОНБУК МОТОРС (Ж.Корея) - 1:2 (0:0, 1:1, 0:1)

Голлар: Зека (56) - Сон Мин Кю (46), Ким Жин Гю (120+1).

ВИССЕЛ КОБЕ (Япония) ЙОКОГАМА Ф. МАРИНОС (Япония) - 3:2 (2:1)

Голлар: Ино (7), Сасаки (31-пен.), Ода (80) - Нишимура (9), Андерсон Лопес (89).

19 август

ПАТХУМ ЮНАЙТЕД (Таиланд) КИТЧИ (Гонконг) - 4:0 (2:0)

Голлар: Канитрибумфен (34), Фанди (39), Дангда (68), Тонгкири (87).

ЖОХОР ДАРУЛ ТАЗИМ (Малайзия) - УРАВА РЕД ДАЙМОНДС (Япония) - 0:5 (0:3)

Голлар: Шольц (8-пен.), Карлссон (19, 39), Юнкер (84, 90+1).

--------------------------------------------

ЧОРАК ФИНАЛ

22 август

УРАВА РЕД ДАЙМОНДС - ПАТХУМ 

ЮНАЙТЕД - 4:0 (2:0)

Голлар: Карлссон (32), Иванами (42), Коидзуми (65), Акимото (72).

ВИССЕЛ КОБЕ - ЧОНБУК МОТОРС - 1:3 

(0:0, 1:1, 0:2)

Голлар: Юруки (64) - Барроу (66), 

Густаво (104), Мун Сон Мин (120+2).

--------------------------------------------

ЯРИМ ФИНАЛ

25 август

ЧОНБУК МОТОРС - УРАВА РЕД ДАЙМОНДС

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»