Тараддуд: Навбатдаги ўртоқлик учрашувлар ва Ҳоким кубоги яна "Қўқон-1912"да...

Тараддуд: Навбатдаги ўртоқлик учрашувлар ва Ҳоким кубоги яна "Қўқон-1912"да...

Жиззахнинг «Сўғдиёна» Туркияда навбатдаги назорат учрашувда майдонга тушди.

Унда Грузиянинг «Сабуртало» жамоасига қарши кечган баҳсда "бўрилар" ғалаба қозонишди – 2:0.

 «СЎҒДИЁНА» - «САБУРТАЛО» (Грузия) – 2:0
Голлар: Жасур Ҳасанов, Женан Займович.
«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Марко Колакович, Тарик Исич, Алишер Салимов, Бобур Йўлдошев, Искандар Шайкулов, Хислат Халилов, Санжар Шоахмедов, Жасур Ҳасанов, Жавохир Қахрамонов, Женан Займович.

***
Фарғона вилояти «Ҳоким кубоги» мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. 

Турнирнинг амалдаги чемпиони сифатида ташриф буюрган «Қўқон-1912» жамоаси финалда Андижоннинг «Андижон SGS»га қарши майдонга тушди. Учрашувнинг катта қисмида устунликка эришган қўқонликлар Анваржон Хожимирзаев ва Исломбек Исоқжоновнинг голлари эвазига ғалаба қозонишди ва кетма-кет иккинчи марта кубок соҳибига айланишди.

Фарғона вилояти «Ҳоким кубоги». Финал.
ҚЎҚОН-1912 – АНДИЖОН SGS -2:1
Голлар: 42 — Анваржон Хожимирзаев, 69 — Исломжон Исоқжонов, 78 — Абубакр Мўйдинов

***
Рўзиқул Бердиев шогирдлари бу сафар Украинанинг «Львов» жамоасига қарши саф тортиб, дуранг қайд этди – 0:0.

 «НАСАФ» - «ЛЬВОВ» (Украина) – 0:0.

***
«Пахтакор» Туркиядаги иккинчи йиғин доирасида 2-назорат ўйинини ўтказди.

Мамлакат чемпиони ўтган мавсум Қозоғистон чемпионатида 6-ўринни қўлга киритган Павладарнинг «Аксу» клубини йирик ҳисобда мағлуб этди.

«ПАХТАКОР» - «АКСУ» (Қозоғистон) 5:2
Голлар: Банашак (15), Черан (19, 43, 58), Ҳамдамов (70) - Мурза (30), Искаков  
«Пахтакор»: Суюнов, Алижонов, Турсунов, Азмиддинов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Турғунбоев, Ҳамдамов, Черан, Банашак.

***
Суперлига янги мавсумига ҳозирлик кўраётган «Металлург» Про лигага тайёргарлик кўраётган «Машъал»га қарши саф тортди.

Учрашувда Марко Обрадович томонидан киритилган ягона гол Бекобод клубига Муборак жамоаси устидан ғалаба келтирди.

 «МЕТАЛЛУРГ»  - «МАШЪАЛ»  - 1:0
Гол: Марко Обрадович (14).
«Металлург»: Александр Лобанов, Аброр Тошқўзиев, Филип Стаменкович, Владислав Касминин, Иван Йосович, Худойшукур Сатторов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Керим Палич,  Иброҳим Ибрагимов, Беҳруз Шодмонов, Марко Обрадович.

***
Про лигага тайёргарликни давом эттираётган «Динамо» Тошкентда ўтган ўртоқлик баҳсида «Хоразм»га қарши саф тортди. 

Ўйинда Элгужа Григалашвили ва Жавлон Маликов томонидан киритилган голлар самарқандликларга ғалаба келтирди – 2:0. 

 «ДИНАМО» - «ХОРАЗМ» - 2:0
Голлар: Элгужа Григалашвили 60, Жавлон Маликов 75, пенальтидан.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Евгений Назаров, Хуршид Убайдуллаев, Францис Нарх, Акмал Козимов, Жасур Қурбонов, Дэррик, Элгужа Григалашвили, Невилл, Владислав Нуриев. 
Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Ягудин, Комил Шарофутдинов, Жавлон Маликов, Жаҳонгир Аҳмадов, Дэвид.
Ноаниқ пенальти: Францис Нарх, 55.