Маъноси ҳам ҳамма учун тушунарли. Тўғри, баъзан ҳаммаси қайсидир маънода ушбу ажойиб мақолга зид келиши мумкин. Ахир инсон тақдироти аввало, Яратгандан...
Зайниддин Зидан - нафақат Франция, балки бутун дунё футболининг беқиёс афсонаси. Нима деб ўйлайсиз, буюк Зизуда футбол бобида қандайдир армони бормикан? Айтиш қийин. Ахир у футболчиликда ҳам, мураббийликда ҳам мислсиз ғалабаларни тантана қилди. Биргина Франция миллий жамоаси билан жаҳон кубогини боши узра баланд кўтарганининг ўзи салмоқли тош босиши ўз-ўзидан тушунарли.
Зайниддин Зидан эҳтимол, зурриётларидан ҳеч бири шонли йўлини бироз бўлсада, давом эттиролмаганига армон сифатида қарар... Ахир у нақ 5 нафар ўғлини футболга йўналтирди, аммо бундан кутилган натижа чиққани йўқ ҳозирча. Ваҳоланки, тўнғич фарзандлари - Энцо ва Дрисс аллақачон 29 ёшни уриб қўйишди. Улар ҳаттоки, бутсаларини михга илишга ҳам улгуришди. 26 ёшли дарвозабон Лука Зидан ва 22 ёшли Тео ҳозир Испания чемпионати Иккинчи дивизионида бўлишса, Эляс (18 ёш) Учинчи лигада «Бетис» ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳа, бир кам дунё шу-да...