Аниқроғи, Якуб Блашиковски ва Лукас Пишчекнинг хайрлашув учрашувини учун. Клопп бунда Блашиковски жамоасини бошқарди. Мураббий масалага жиддий ёндашди ва муносиб ўйин режасини ишлаб чиқди: ижобий ҳис-туйғулар ва дўстлик кучи. Саволлар борми? Ҳаммаси жуда яхши ишлади ва Клопп жамоаси якунда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Хайрия-хайрлашув ўйинини 80 мингдан кўп мухлис кузатди ва Юрген ғалабадан кейин трибуналарга қўшимча эмоция тортиқ этди олдингидек. Фақат мураббий эмас, бошқалар ҳам йиғилганларга завқ улашишди. Юрген Клопп жамоасидан жой олган Роман Вайденфеллер, Матс Хуммельс, Невен Суботич, Кевин Гросскройц, Камиль Гроциcки, Муҳаммад Зидан ва Нельсон Вальдес каби афсоналар Питер Кравец майдонга бошлаб тушган Марсель Шмелцер, Сократис Папастатопулос, Нури Шахин (амалдаги бош мураббий ҳатто гол ҳам урди), Юлиан Брандт ва Генрих Мхитарян (Пишчек жамоаси)га қарши. Оддий айтганда, «Боруссия» Д. тарихидиги «Олтин давр»нинг ортга қайтиши.
Энг диққатга сазовор томони танаффус вақти кузатилди: «Дортмунд» академиясининг 100 нафар тарбияланувчиси майдонда Блашиковски, Пишчек ва Шахин билан тўп тепишди. Якунда тадбир сабабчилари - Блашиковски ва Пишчек «Сигнал Идуна Парк»нинг давомли олқишлари остида майдонни тарк этишди. Мухлислар Матс Хуммельсни ҳам муносиб кузатиб қўйишди. «Боруссия» билан эркин агент мақомида хайрлашган фахрий ҳимоячи биринчи бўлим ўрталаридаёқ захирага чиқди ва хайрлашув айланасини амалга оширди. Айтганча, унинг аренага электросамокатда киргани ҳам фанатларни алоҳида тўлқинлантиргани аниқ.