Осимхен «Бавария»га ўтиши мумкин

Осимхен «Бавария»га ўтиши мумкин

«Бавария» клуби ёзги трансфер ойнасида Садио Мане билан хайрлашишга тайёр.

Sky Sport Deutschland хабарига кўра, Мюнхен клуби раҳбарияти сенегаллик ҳужумкор футболчисини «Наполи» форварди Виктор Осимхен билан алмашмоқчи. Немислар қўшимча тўлов қилишга тайёр. Неаполь клуби раҳбарияти эса нигериялик голеадори учун Мане ва қўшимча тўловга рози эмас. «Наполи» келишув қиймати 150 миллион евро эканини маълум қилган. «Бавария» эса футболчи учун ҳеч қачон бунча маблағ тўланмаслигини билдирган. Клуб келишувга Манени қўшиб, нархни пасайтирмоқчи. Bild хабарига кўра, Викторнинг рафиқаси Стефани - германиялик ва улар бирга Германияда яшамоқчи. Шу боис нигериялик ўйинчи ҳам Бундеслигада тўп суришга қарши эмас.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.