Осиё Ўйинлари-2022. Энди навбат Саудия Арабистони олимпия термасига...

Осиё Ўйинлари-2022. Энди навбат Саудия Арабистони олимпия термасига...

Олдин хабар берганимиздек, кеча Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастурида барча чоракфиналчилар номи маълум бўлди.

Кутилганидек, Саудия Арабистони олимпия жамоаси Ҳиндистонни мағлуб (2:0) этиб, чоракфиналга йўлланма олди ва бизнинг  рақибимиз бўладиган бўлди. 1/8 финалнинг яна бир баҳсида Япония Мьянмани тор-мор этди – 7:0. 
Қайд этиш жоиз,1/4  финал баҳсларига 1 октябр куни Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўйини билан старт берилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.

Осиё Ўйинлари-2022. Футбол. Барча чоракфинал жуфтликлари:

1 октябр (якшанба)

12:00. Ўзбекистон - Саудия Арабистони

16:30. Эрон - Ҳонгконг

16:30. Япония - КХДР

17:00. Хитой - Жанубий Корея

Маълумот учун, яримфиналда Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини ғолиби Хитой – Жанубий Корея баҳси ғолибига қарши майдонга тушади.