Отабекдан Очоага «оташ»!

Отабекдан Очоага «оташ»!

Миллий терма жамоамизнинг АҚШдаги ўзига хос турнеси доирасидаги иккинчи ўйинида Жоржия штатининг Атланта шаҳрида жойлашган муҳташам «Mercedes-Benz» стадионида Мексика билан куч синашди.

Ўртоқлик баҳси 3:3 ҳисоби билан ўз ниҳоясига етди. Дастлаб, 18-дақиқада Бобур Абдухолиқов боши билан гол уриб, ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Рауль Хименес имкониятларни тенглаштириб қўйди. Тайм сўнггида эса Азизбек Турғунбоев ватандошларимизни олдинга олиб чиқди. Аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мексикаликлар кетма-кет 2та гол уришга муваффақ бўлишди: 80-дақиқада яна ўша Рауль Хименес Шерзод Насруллаевнинг «совға»сидан фойдаланган бўлса, 88-дақиқада тезкор Уриэль Антуна жарима майдонимиздаги пала-партишликдан унумли фойдаланиб қолди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда эса Отабек Шукуров жарима зарбасидан киритган супер голи орқали жамоамизни навбатдаги мағлубиятдан қутқариб қолиш билан бирга афсонавий Гильермо Очоани қаттиқ ранжитди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, Осиё кубоги-2024 гуруҳ босқичидаги рақибимиз - Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд мазкур учрашувни стадиондан кузатиб борди.

МЕКСИКА - ЎЗБЕКИСТОН - 3:3 (1:2)

12 сентябрь. Атланта. «Mercedes-Benz Stadium».

Ҳакамлар: Виктор Ривас, Ник Уранга, Жереми Киесо, Кайл Жонстон (АҚШ).

Голлар: Рауль Хименес (21, 80), Уриэль Антуна (88) - Бобур Абдухолиқов (18), Азизбек Турғунбоев (45+1), Отабек Шукуров (90+2).

Мексика: Гильермо Очоа, Кевин Альварес, Эдсон Альварес (Луис Ромо, 59), Хоан Васкес, Жилберто Сепулведа, Александр Молс (Хесус Гальярдо, 46), Карлос Родригес (Сантьяго Хименес, 77), Рауль Хименес, Орбелин Пинеда (Хорди Кортисо, 46), Сезар Уэрта (Эрик Санчес, 78), Роберто Альварадо (Уриэль Антуна, 59).

Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Дилшод Саитов (Шерзод Насруллаев, 46), Умар Эшмуродов, Абдулла Абдуллаев, Ҳусниддин Алиқулов, Фаррух Сайфиев, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов (Аброр Исмоилов, 80), Азизбек Турғунбоев, Бобур Абдухолиқов (Остон Ўрунов, 71).

Огоҳлантиришлар: Хесус Ангуло (26), Жилберто Сепулведа (57), Хорди Кортисо (76) - Ҳусниддин Алиқулов (38), Шерзод Насруллаев (87).

ЎЙИН СТАТИСТИКАСИ

Мексика                                             Ўзбекистон

62 фоиз           Тўп назорати               38 фоиз

9                      Зарба                          7

9                      Аниқ зарба                  4

6                      Бурчак зарбаси           2

1                      «Сэйв»             6

11                    Қоидабузарлик            9

129                  Ҳужум             63

48                    Хавфли ҳужум 17