Ўтган йилнинг охирги, янги йилнинг илк голлари...

Ўтган йилнинг охирги, янги йилнинг илк голлари...

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ажойиб маълумотни улашди.

Унга кўра, 2022 йилнинг охирги расмий голи Саудия Арабистони чемпионатида урилди. 11-тур доирасида ўтган «Ал-Ҳилол» билан баҳсда «Дамк» ҳимоячиси Ҳасан ал Шамрони 90+1-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди - 2:2. 2023 йилнинг илк расмий голи эса Австралия биринчилигида урилди. 10-тур доирасидаги «Ньюкасл Жетс»га қарши баҳсда (2:0) «Сидней»нинг англиялик 36 ёшли легионери Адам Ле Фондр ҳисобни очишга эришди. Бу янги йилдаги илк гол сифатида тарихдан жой олди. Булар мувофиқлаштирилган универсал вақт (UTC) асосида ҳисобланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.