АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи фаолиятида унинг отаси, собиқ футболчи Жолт ҳамиша муҳим роль ўйнайди.
Дейлик, шахсий футбол академиясига асос солган катта Собослаи ўғли билан тинимсиз шуғулланган, унинг юқори даражага чиқишини таъминлаш йўлида баъзи ғалати медотикаларга қўл урган...
Оддий мисол, катта Собослаи машғулотлар жараёнида Доминикнинг қўллари ҳамиша банд бўлишини истаган. Шунга мувофиқ, «Ливер-пул»нинг янги футболчиси ёшлигидан икки қўлида гольф тўпчасини тутганча югурган. Бунинг моҳияти оддий - машғулотларда рақибни футболкасидан тортиш ёки яна қандайдир техник ечимга ўрганиб қолмаслик. Собослаилар оиласига яқин манбанинг The Athletic нашрига ошкор этишича, у ўғлини истиқболли футболчи сифатида шакллантириш учун яна бир ғалати тушунчага тўлиқ амал қилган. Оддий айтганда, Доминик болалигидан отаси қистови билан ўз ўлчамидан бироз кичикроқ пойафзал кийишга мажбур эди. Чунончи, ота «Одамнинг оёғи қанча кичик бўлса, ундан кучли футболчи чиқиш эҳтимоли шунча ошади» қабилидаги фикрга тўлиқ ишонган. Ушбу тушунчага кўра, оёқ қанчалик кичик бўлса, тўпни назорат қилиш шунча осонлашади.
Хуллас, футболча лайф-хак. «Катта оёқлар билан тўпга мукаммал зарба беролмайсан, агар Ибрагимовичдек ижро маҳоратини ўзлаштирмаган бўлсанг, - дея изоҳлади манба. - Тўпни тўғри йўллаш учун нисбатан узунроқ, лекин кичик оёқлар керак. Доминикнинг отаси шунинг учунми, бу борада ўта қатъий турган ва уни ҳамиша кичикроқ ўлчамдаги пойафзалда юришга мажбурлаган. Энди бунинг самарасига қаранг». Кичик оёқлар футболда қанчалик ёрдам бериши илмий жиҳатдан исботланмаган, аммо ҳақиқат шуки, «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси ўз ишини аъло даражада бажармоқда ҳозирча.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789