Озил «Фенербахче»дан кетди

Озил «Фенербахче»дан кетди

Ярим ҳимоячи Месут Озил ва «Фенербахче» ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилишди, деб хабар берди NTV Spor.

Германиялик футболчи март ойидан бери майдонга тушмаяпти. У бош мураббий вазифасини бажарувчи Исмоил Картал билан жанжаллашиб қолганди. «Фенербахче»нинг янги бош мураббийи Жорже Жезуш ҳам 33 ёшли ярим ҳимоячи хизматига эҳтиёж сезмаяпти. 2021/22 мавсумида Озил «Фенербахче» таркибида барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва 2та голли узатмани амалга оширган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.