Паулу Бенту: «Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини биламиз...»

Паулу Бенту: «Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини биламиз...»

Эртанги Ўзбекистон-БАА (ЖЧ-2026, 3-саралаш) ўйинидан олдинги матбуот анжуманида амирликларнинг 55 ёшли устози Паулу Бенту қуйидаги тарзда фикр билдирди:

- Анъанавий тарзда  тайёрганрлик кўряпмиз ва бугунги расмий машғулотдан сўнг ўйинга асоси    й таркибни тузиб чиқамиз.  Ўзбекистон термаси сўнгги ўйинларни яхши ўтказмоқда, Осиё кубогида ҳам фақат пеналтилар сериясида ютқазди, Эронга қарши эса 3 ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этмоқда. Мураббийлар штаби ҳам халқаро тажрибага эга. Ўзбекистон — тўғридан тўғри йўлланмага курашаётган жамоа.  Одатда 3 ёки 5 ҳимоячи билан ўйнайди, олдиндаги 3-4 футболчи эса рақиб ҳимоясига босим ўтказади.  Ёрдамчиларим из   мезбонларни  аввалги ўйинларини стадиондан туриб кузатишди ва етарлича маълумотлар тўплашди. Баъзан ўз услубинингизда ўйнашингиз, баъзан рақибга мослашишингиз керак бўлади. Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини биламиз. Бирдамлик билан ҳаракат қилсак, 3 очко қўлга кирита оламиз деб ўйлайман.  

Аввалги ўйиндаги хатолар? Миллий жамоада кўп вақт бўлмайди. Бир вақтнинг ўзида ҳам кейинги рақиюга тайёрланиш, ҳам хатоларни тўғрилаш керак. Ҳаракат қиляпмиз. Эртага муносиб ўйин кўрсатишга уринамиз.  

Жароҳатланган ва дисквалификацияси бор ўйинчилар? Албатта, уларнинг йўқлиги ўз таъсирини ўтказади. Аммо биз таркибдаги бор футболчилардан фойдаланиб, кўзланган натижага эришишга ҳаракат қиламиз . 
***
Ўзбекистон - БАА ўйини Хитойлик Ма Нинг бошқариб боради (flashfootball). Охирги бошқарган ўйини ЧЛ Элит ўйини Эстеглал - Ал Гаррафа (3:0) бўлган. Осиё Кубоги финалини ҳам бошқарган. Қатар ўша ўйинда Иорданияни 3:1 ҳисобида ютган эди.