Про лига: Ҳозирча фақат юқори бешлик учун

Про лига: Ҳозирча фақат юқори бешлик учун

Про лигада биринчи босқич якунланди. Регламентга кўра, мавсумнинг иккинчи босқичида иштирокчи жамоалар курашни «А» ва «В» гуруҳларида алоҳида олиб боради.

Яъни турнир жадвалининг юқори 5та поғонасидан жой олган клублар «А» гуруҳидан жой олиб, Суперлига йўлланмаларига даъвогарлик қилади. Қолган 5та жамоа «В» гуруҳида лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун ўйнаши керак. Бунда клубларнинг биринчи босқичда тўплаган очколари тўлиқ сақлаб қолинади. Душанба куни «А» гуруҳи учун қуръа ташланди. Демак, 5та жамоа икки даврали тизимда яна 8тадан ўйинда қатнашади. Ҳар турда 1та жамоа дам олади. Қуръага кўра, 24-25 сентябрь кунларига белгиланган 19-турда «Хоразм» дам оладиган бўлди. Мазкур турда «Турон» ўз майдонида «Бухоро» билан куч синашиши керак эди. Режадан келиб чиқиб, ПФЛ мазкур ўйин мезбонини алмаштирди. Гап шундаки, 30 октябрь куни Бухоро шаҳри Ўзбекистон Coca-Cola кубоги финалига мезбонлик қилади. Ҳал қилувчи баҳсга яқин саналарда мазкур стадионда ўйин ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас. Шундан келиб чиқиб, яйпанликлар 19-турда Бухорода меҳмон бўлишади ва 29 октябрга белгиланган 24-тур баҳсини ўз майдонларида ўтказадилар. Қуйи бешлик клубларига келсак, қуръа жараёни ҳафтанинг иккинчи ярмига қолдирилди. Сабаби шуки, «Зомин», «Янгиер» ва «Арал Самали» клублари ПФЛ олдидаги мажбуриятларини шу вақтга қадар бажармай келмоқда. Мазкур клубларга 14 сентябргача муддат берилганди. Агар масала ҳал этилмаса, бу клублар иккинчи босқич олдидан мусобақадан четлаштирилади.

 

ПРО ЛИГА (ИККИНЧИ БОСҚИЧ). «А» ГУРУҲИ

19-ТУР

24 сентябрь (шанба)

«МАШЪАЛ» - «АНДИЖОН»

25 сентябрь (якшанба) 

«БУХОРО» - «ТУРОН»

«Хоразм» дам олади

20-ТУР

4 октябрь (сешанба)

«БУХОРО» - «МАШЪАЛ»

5 октябрь (чоршанба) 

«ХОРАЗМ» - «ТУРОН»

«Андижон» дам олади

21-ТУР

10 октябрь (душанба)

«АНДИЖОН» - «БУХОРО» 

11 октябрь (сешанба) 

«МАШЪАЛ» - «ХОРАЗМ»

«Турон» дам олади

22-ТУР

16 октябрь (якшанба) 

«ХОРАЗМ» - «АНДИЖОН»

17 октябрь (душанба) 

«ТУРОН» - «МАШЪАЛ»

«Бухоро» дам олади

23-ТУР

23 октябрь (якшанба)

«БУХОРО» - «ХОРАЗМ»

24 октябрь (душанба) 

«АНДИЖОН» - «ТУРОН»

«Машъал» дам олади

24-ТУР

28 октябрь (жума)

«АНДИЖОН» - «МАШЪАЛ»

29 октябрь (шанба) 

«ТУРОН» - «БУХОРО»

«Хоразм» дам олади

25-ТУР

5 ноябрь (шанба)

«ТУРОН» - «ХОРАЗМ»

6 ноябрь (якшанба) 

«МАШЪАЛ» - «БУХОРО»

«Андижон» дам олади

26-ТУР

12 ноябрь (шанба)

«БУХОРО» - «АНДИЖОН»

13 ноябрь (якшанба) 

«ХОРАЗМ» - «МАШЪАЛ»

«Турон» дам олади.

27-ТУР

18 ноябрь (жума) 

«АНДИЖОН» - «ХОРАЗМ»

«МАШЪАЛ» - «ТУРОН»

«Бухоро» дам олади

28-ТУР

24 ноябрь (пайшанба) 

«ТУРОН» - «АНДИЖОН»

«ХОРАЗМ» - «БУХОРО»

«Машъал» дам олади