Ўйиндан сўнг Сен-Максименни омадли фанат қарши олди. Унинг қўлида футболчи исм-шарафи ва рақамии ёзилган Франция байроғи бор эди. «Очиғи, тилим айланмай қолди. Аллан шунчаки, дастхат бериб, болалар билан суратга тушиб, ортига қайтади, деб ўйлагандим. Совғадан ҳали ҳам «шок» ҳолатидаман, Сен-Максименга раҳмат айта оламан, холос», — деб ёзди қимматбаҳо соат эгасига айланган Стив Даттон «Твиттер»да. Айтиш жоиз, Аллан 2021 йилнинг декабрь ойида ҳам мухлисга баҳоси 2000 фунт стерлингга тенг соатни совға сифатида берганди. Ўшанда «ҳаккалар» «Бернли»ни енгиб, АПЛ-2021|2022даги ғалабалари ҳисобини очишганди. Қисқаси, футболчи узоқ кутилган ғалаба (15 тур) шарафига оддий мухлис - Майкл Урвинни сийлаганди. «Аллан машинадан тушди, мен тоион яқинлашди ва бежирим қутича узатди: «Бу сен учун. Очиб кўр». Рости, титраб кетдим», - деганди ўша бахтли мухлис.
Умуман, АСМ Gucci маҳсулотлари «жинни»си, яна сирға учун жарима тўлашдан чарчамайди. Уни телевизорда рангин сирға ва бошидаги тасмасидан осонгина ажратиб олиш мумкин. Бу франциялик футболчи учун - услуб. АCМ ҳар бир сирға учун 200 евродан кўпроқ тўлаган. «Ньюкасл» ҳомийлик шартномаси туфайли тақиқлаганига қарамай, у қўшимча матоҳдан воз кечмади. Бунда ҳаттоки, аксессуарсиз ўйнашдан бош тортди. Шундан кейин Gucci логотипи туширишга тўғри келди. Сен-Максимен бошидаги тасмани шунчалик қадрлайдики, у FIFA иловасидаги қиёфасини янгилаш учун EA Sports гуруҳига алоҳида мурожаат йўллади. Унинг лақаби ҳам оддий: «Гуччи».
Аллан яна либослар дизайнерлиги билан шуғулланади ва тақиқланганига қарамай, машғулотларга ўз маҳсулотлари билан чиқади. «У ҳар куни жаримага тортилади. Сирға ва либослар учун. Агар яхши ўйнамаганида, ҳалигача катта муаммоларга йўлиқарди», - дейди «Ньюкасл» вакили Жонжо Шелви.