Родриго уйини тунашди

Родриго уйини тунашди

«Реал» ҳужумчиси Родригонинг Мадриддаги уйига ўғрилик содир бўлди.

As хабарига кўра, Родриго Испания кубоги финали доирасида 6 май, шанба куни «Осасуна»га қарши ўйнаётган пайтда, унинг Мадриддаги уйини тунаб кетишган. Бразилиялик 22 ёшли футболчи ота-онаси билан яшаётган уйда ўша пайтда ҳеч ким бўлмаган. Родригонинг оила аъзолари ҳам финални томоша қилиш учун Севильяга йўл олишган. Полиция ҳозирда жиноятчиларни қидирмоқда. Зарар миқдори қанча экани ҳозирча номаълум. Маълумот учун, финалда Родригонинг дубли (2:1) «Реал»га Испания кубоги ғолиблигини келтирди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.