«Айнтрахт» Гётцени олиб қолмоқчи

«Айнтрахт» Гётцени олиб қолмоқчи

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце яқин келажакда жамоани тарк этмайди.

31 ёшли футболчи ҳар доим ҳам «бургутлар» сафида майдонга тушавермайди, лекин мураббийлар штаби уни муҳим ижрочилардан бири деб билишади. Журналист Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, «Айнтрахт» келаси ёзда Гётцени сақлаб қолишга қаттиқ бел боғлаган. Клуб жаҳон чемпионининг тажрибаси ва маҳоратини қадрлайди. Марио Гётце жорий мавсумда Франкфуртнинг «Айнтрахт» сафида барча турнирлар доирасида 37та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган. Германия терма жамоаси собиқ футболчисининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.