АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЖЧ-2022нинг сўнгги иштирокчиларидан бирига айланган Австралия термаси қитъалараро «плей-офф»да Перу жамоаси тўсиғидан ўтишни уддалади.
Асосий воқеа 120 дақиқалик ўйиндан сўнг содир бўлди - бу ерда нафақат пенальтилар серияси, балки «кенгурулар»нинг унга тайёргарлиги алоҳида эътиборга молик.
Австралия термаси бош мураббийи Грэм Арнольд жамоа сардори ва асосий кипер Мэттью Райан ўрнига «Сидней» посбони Эндрю Редмэйнни туширди - у эса пенальтилар серияси давомида ўзининг ўзгача «рақс»лари билан рақибларни чалғитишга уринди. Бир вазиятда тўсинга сакраса, кейингисида ўтириб олди. Тўғри, дастлабки бешта зарбада унинг ҳаракатлари унчалик самара келтирмади - фақат Адвинкула устунни нишонга олди. Ҳал қилувчи олтинчи зарбани эса Редмэйн қайтариб, қаҳрамонга айланди.
Эндрю 33 ёшда, авваллари ҳеч қачон Австралия ташқарисида тўп сурмаган, бу унинг термадаги иккинчи ўйинидир. Уни пенальтиларни бартараф этиш бўйича мутахассис дейиш ҳам тўғри бўлмаса керак - 16та ҳолатда 4та зарбани қайтарган.
Маълумот учун, Австралия термаси қаторасига бешинчи марта ЖЧ йўлланмасига эга чиқди - «яшил қитъа» вакиллари 2006 йилдан буён мундиални ўтказиб юборишмаяпти. Лекин фақат ЖЧ-2006да гуруҳдан чиқиб, 1|8 финалда ғалати пенальти туфайли италияликларга ютқазишганди.
Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789