АНА, ХОЛОС! «Сити» афсоналари «МЮ» либосида, нега?

АНА, ХОЛОС! «Сити» афсоналари «МЮ» либосида, нега?

The Оverlap шоуси лавҳаларидан бирини суратга олиш жараёнида Манчестер шаҳрининг икки клуби вакиллари битта студияда йиғилишди.

«Қизиллар»­дан Рой Кин ва Гари Невилл, «кўклар»дан Майка Ричардс ва аёл футболчи Жилл Скотт. Шоу айни қизиқан паллада «Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси қўққисдан вақтида Невиллдан яхшироқ ўйнаганини айтди. Натижада жонли баҳс бошланиб кетди...

Майка Ричардс рўпарасидаги Га-ри Невиллга юзланди ва ҳужумга ўт-ди: «Кел, ниҳоят, филни қабул қи-лайлик - вақтида сендан яхшироқ ўйнаганман. Тан ол». Невилл эса кулимсираб жавоб берди: «Ҳой, бу жуда катта фил, қабул қилиш осон эмас». Шунда Ричардс ўз фикрини суҳбатдошларига синдириш уринишини давом эттирди: «Ҳа, бу мен эдим, мен. Қайсидир мавсумларда сендан яхшироқ ўйнаганман». Шу орада Рой Кин ҳам мусобаҳага қўшилди ва мунозарага ўз услубида нуқта қў-йишни ўйлади: «Йўқ, Гаридан яхшироқ эмасдинг асло».

Лекин баҳс янада авж ол-ди. Яъни собиқ футболчилар ўртасида қи-зиқарли диа­лог бошланиб кетди. 

Майка: - Қай-сидир маънода яхшироқ ўйнаганман. Албатта, шундай!

Рой: - Агар сенга жамоа таркиби нуқтаи назаридан қа-расак, шундай...

Майка: - Ҳа, лекин Невилл ажойиб жамоада бўлганини ҳам ҳисобга олиш керак. Мен эса Сибьерски ва Давид Сомми билан ўйнаганман.

Гари: - Кимлар билан?

Майка: - Худди шундай! Кимлар билан? 

Рой: - Ҳақсан, аммо улар ҳам сен билан ўйнашгани ҳақида худди шу гапларни айтишади.

Хуллас, Рой Кин ҳар икки томон вакилларини кулдириш асносида баҳсга ўз услубида нуқта қўйди. Дарвоқе, «Сити» афсоналари Ричардс ва Жилл шоуда «МЮ» либосида кўриниш беришди. Нега? Ҳаммаси оддий. Гап шундаки, улар «Манчестер дербиси» ҳақидаги викторинада «қизил иблислар» вакилларига ютқазишди. Натижада шартга мувофиқ, энг ашаддий рақиб футболкаларини кийишга мажбур бўлишди. Баҳсга қайтсак, Невиллнинг спортдаги ютуқлари Ричардсникидан анча салмоқли, албатта. Аммо Майка шоу яратишда тенгсиз. У Британия ва Америка теледастурларида мунтазам чиқиб туради, яқинда эса «Олд Траффорд»да ҳақиқий шоу уюштирди. Яна бир томони, «Сити» ва «МЮ» футболчилари якунда бошқа масалада бир тўхтамга келишди. Яъни Кин ва Ричардс бараварига тан олишди: Невилл - барча спорт телебошловчилари орасида асосий «катта бола». Умуман, собиқ футболчиларни янги йўналишда ҳам бирга кўриш ёқимли, тўғрими? 

Майка Ричардс бундан олдин АПЛ 1-туридан ўрин олган «МЮ» - «Вулверхэмптон» ўйини (1:0) танаффусида шоу уюштирди. Мухлислар егулик олиш учун энди ўринларидан қўзғалишган пайт «Олд Траффорд» майдонида икки киши пайдо бўлди - Жейми Реднапп «Ливерпуль», Майка Ричардс эса «Манчестер Сити» формасида. Хуллас, ҳозирда телебошловчи сифатида фаолият юритаётган собиқ футболчилар Sky Sports каналининг A League of Their Own шоуси доирасида 3тадан пенальти тепишди - ўзига хос челленж. Реднаппни давомли ҳуштакбозлик билан қарши олган «Олд Траффорд» Ричардс­ни ҳам яхши «сийлади»: «Сен шунчаки, Гари Невиллнинг ношуд вариантисан...». Натижага келсак, Жейми 3та уринишда ҳам гол урди, Майка аксинча, 3та пенальтини бирдек кўкка совурди. Лекин у бундан ранжимади, шунчаки, «Сити» футболкасини ечиб ташлаб, ички майкасидаги ёзувни кўз-кўз қилди: «Нега ҳар доим Микс?» Бу Марио Балотеллининг ўша машҳур хатти-ҳаракатига ишора, албатта. Эслатма, италиялик ҳужумчи 2011 йили «Манчестер Сити» сафида «Олд Траффорд»да гол урган ва фанатларга «Нега ҳар доим мен?» (Why always me?) ёзувини кўрсатганди. Яна бир томони, Ричардс челленжда ютқазгани туфайли «Юнайтед» футболкасини ҳам эгнига олди. Мухлисларга тўла «Олд Траффорд»­да!