1та ўйинда 14та сариқ карточка. Мураббийларга кўрсатилгани билан жами 16та!
Бу - АПЛ тарихидаги энг юқори натижа. Ҳа, «Борнмут» - «Челси» ўйинида ҳакам мезбонлар футболчиларига 6та, меҳмонларга эса 8та «сариқ» берди. Энг қизиғи, сариқ карточка кўрсатиш бўйича АПЛ рекордини ўрнатган Энтони Тэйлор бирор футболчига «қизил» кўрсатгани йўқ. Натижага келсак, «аристократлар» охирги дақиқаларда урилган ягона гол эвазига ортга 3 очко билан қайтишди.
*** «МЮ» дарвозабони Андре Онана АПЛ ўйинида илк марта пенальтида «сейв» ижро этди. У бунга қадар ЧЛдан ўрин олган «Копенгаген»га қарши баҳсда шундай жасорат кўрсатган эди.
*** «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛ тарихида дастлабки 4та турда 9та гол урган биринчи футболчи бўлди.
*** «Эвертон» 65 йил бадалига илк марта АПЛда кетма-кет 4та мағлубият билан старт олди. Эътиборлиси, Ливерпуль клуби охирги 2та ўйинда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди.
*** Жейдон Санчо «Челси»даги дебютини голга ассистентлик билан безади.
*** «Ливерпуль» 72 йил бадалига ўз майдонида «Ноттингем Форест»га илк марта ютқазди. «Қизиллар» ўшанда, 1969 йилнинг октябрь ойида бу рақибга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди.
*** «Арсенал»нинг АПЛдаги мағлубиятсиз серияси 10та ўйинга етди - 9та ғалаба ва 1та дуранг. «Канонирлар» чемпионатда охирги марта апрель ойи- (ўтган мавсум)да «Астон Вилла»га ютқазишганди (0:2). Яна бир факт: «Арсенал» 5та ўйиндан буён «Тоттенхэм»га ютқазмаяпти - 4та ғалаба ва 1та дуранг.
14 сентябрь
САУТГЕМПТОН - МЮ - 0:3 (0:2)
Саутгемптон. 31144 томошабин.
Голлар: де Лигт (35), Рэшфорд (41), Гарначо (90+6).
Аввал хабар берганимиздек бугун "Реал Мадрид" бошқаруви умумий кенгашида йиғилиши бўлиб ўтди. Унда клуб президенти нутқ сўзлаб бир нечтта масалаларга тўхталди.