«Атлетико» «Реал»га ҳурмат кўрсатмайди...

«Атлетико» «Реал»га ҳурмат кўрсатмайди...

Мадриднинг «Атлетико» клуби Ла Лигада муддатидан олдин чемпион бўлган ҳамшаҳари «Реал» билан ўзаро ўйинда рақибга ҳурмат кўрсатмаслигини, чемпионлик йўлаги ташкил этмаслигини тасдиқлади.

«Баъзилар чемпионни тан олиш ишораси сифатидаги маросимни рақиблар учун мажбуриятга айлантирмоқчи. «Атлетико» спортнинг асл қадриятлари бутунлай унутилиб, мухлислар ўртасидаги кескинлик ва камситиш рағбатлантириладиган бундай ҳаракатда иштирок этмайди», - дея «Атлетико»дан иқтибос келтиради Испаниянинг EFE агентлиги. 30 апрель куни «Реал» клуби ўз майдонида «Эспаньол»ни (4:0) мағлуб этди ва муддатидан аввал Испания чемпионига айланди. Кейинги турда Карло Анчелотти жамоаси 8 май куни сафарда «Атлетико» билан ўйнайди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.