Остон Ўрунов "Спартак" билан шартномани бекор қилди ва қарийб 1 млн. евро компенсация оладиган бўлди!?

Остон Ўрунов "Спартак" билан шартномани бекор қилди ва қарийб 1 млн. евро компенсация оладиган бўлди!?

«Қизил-оқлар» матбуот хизматининг хабар беришича, 21 ёшли футболчи билан тузилган меҳнат шартномаси томонлар келишувига кўра бекор қилинган. «Остонга келгуси фаолиятида омад тилаймиз!» — деб ёзади Москва клуби матубот хизмати.

Ўрунов 2020 йилда «Спартак» сафига ўтиб, 9та ўйинда 1та гол урган. Кейин эса ижара асосида «Уфа»да ҳаракат қилганди.
football.kulichki.net сайтида ёзилишича Остон тахмминан  1 млн. евро компенсация маблағи эвазига шартномани бекор қилишга розилик берган. Эслатиб, ўтамиз дастлаб  томонлар ушбу маблағни 2 млн. евро бўлганлиги туфайли бир тўхтамга келиша олишмаётганди,

Айтганча, тасдиқланмаган манбаларнинг хабарларига кўра навоийлик футболчи фаолиятини РПЛнинг яна бир вакили "Урал" (7 т аўйиндан сўнг 1 очко билан сўнгги ўринда) да давом эттириши мумкин экан.