«Атлетико» улар билан хайрлашди

«Атлетико» улар билан хайрлашди

«Атлетико» клуби 4 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди.

«Клуб билан амалдаги шартномаси якунига етгани боис, Мемфис Депай, Марио Эрмосо, Габриэл Паулиста ва Витоло Мадрид жамоасини тарк этганини маълум қиламиз», - дейилади «Атлетико» расмий сайти хабарида.Маълумот учун, Депай якунланган мавсумда «Атлетико» сафида 31та ўйинда майдонга тушган бўлиб, 9та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. Эрмосо ҳисобида 45 ўйинда 2тадан гол ва ассист мавжуд. Паулиста 24 ўйинда самарадорлик кўрсатмаган бўлса, Витоло 2023/24 йилги мавсумда «Атлетико» сафида тўп сурмади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.