АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
- Азмун ҳашамат учун 50 бош от боқади, аммо ўз қизини таъминлашдан бош тортади - эронлик футболчининг собиқ маҳбубаси «СЭ» нашри орқали шундай нола қилди.
Сардор Азмун ўтган қиш «Зенит»дан Германиянинг «Байер» клубига йўл олди, аммо унинг Россияда ҳали ҳал этилмаган ишлари ҳам бор. 2021 йилнинг декабрь ойида эронлик ҳужумчи иши бўйича оталикни аниқлаш ва алимент ундириш юзасидан биринчи суд мажлиси ўтказилганди. Жорий йилнинг июнида эса футболчининг собиқ маҳбубаси Алия суд ҳукмини қўлга олди, бироқ...
Суд эронлик футболчи Алия қизининг отаси эканлигини тасдиқлади ва унга фарзандини тўлиқ таъминлаш мажбуриятини юклади. Бироқ «Зенит»нинг собиқ ҳужумчиси бу ҳукмга нисбатан апелляция берди. Демакки, суд жараёни давом этади. Ҳозирда якуний қарор қачон қабул қилинишини ҳеч ким билмайди. Азмун ва Алиянинг ўзаро муносабатлари 2018 йили бошланган. Эронлик ўша вақт «Рубин»да ўйнарди. Сардор Санкт-Петербургга кўчиб ўтганидан кейин ҳам жуфтлик бирга эди. Аммо футболчи Алиянинг ҳомиладорлигидан хабар топгач, у билан алоқани узишга қарор қилган. Кейин оталикни тан олишдан ҳам бош тортган, лекин Алияга моддий ёрдам кўрсатиб турган.
Сардор Азмуннинг қимматбаҳо отларга қизиқиши ҳақида кўп гапирилади. Эронда унинг алоҳида фермаси ҳам бор. Таъкидланишича, ҳозирда футболчи ҳисобидаги зотдор отларнинг сони 50 бошдан ошган. Табиийки, бу катта харажат талаб этади. Энг қизиғи, Алиянинг айтишича, у ўз қизи таъминоти учун пул ажратишни истамаётган экан. Қисқаси, қизалоқнинг онаси «СЭ» орқали футболчи устидан нола қилди: «Билмадим, Азмун қанақасига хотиржам яшамоқда, овқатланиб, ухламоқда... Приморск туман суди менинг фойдамга қарор чиқарганидан сўнг Сардор июль ойидан эътиборан қизига алимент юборишни умуман тўхтатди. Оқибатда фарзандим билан оғир молиявий аҳволга тушиб қолдик, давлат нафақаси ҳисобига яшаяпмиз. У билан тўғридан-тўғри боғланишга ҳаракат қилдим, лекин фойдаси бўлмаяпти. Азмундан бундай шафқатсизлик кутмагандим. У ўзини кўрсатиш учун ҳаммага ёрдам беришга тайёр: болалар, ногиронлар ва муҳтожларга. Чунки камералар ва журналистлар назарига тушиши керак. Реал ҳаётда эса бунинг акси... Бошида бошқача гапирганди: «Майли, болани дунёга келтиравер, ташлаб қўйманман. Мард йигитман, шундай экан, қизимни 18 ёшга тўлгунига қадар эмас, балки бутун умрим давомида таъминлайман». Амалда бизни умуман бир тийинсиз қолдирди. ОАВ бўлмаса, сизнинг нолангизни ҳеч ким эшитмайди. Мана, куз мавсуми келяпти, қизимга кийим-кечак сотиб олишим керак. Лекин Сардор умуман ёрдам бермаяпти. Яна бир муаммо шуки, ҳали ишга чиқолмайман, чунки қизим энди 1 ёшга тўлди. Умид қиламанки, тез орада якуний суд қарорини оламиз, шунда Германиядаги ваколатли органларга али-ментни мажбуран ундириш учун мурожаат йўллайман. Сардорни сира тушунмайман. Қаранг, 50 бошдан ортиқ отнинг ҳашаматда яшашини таъминлаяпти, аммо ўз қизини боқишдан бош тортмоқда. Буни ақлга сиғдириш қийин. У қанақасига хотиржам овқатланиб, ухлаяпти, буниси менга қоронғу...».
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789