АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Наманган брендига айланиб улгурган халқаро гуллар фестивалининг тантанали очилиш маросими ҳар гал якшанба кунига мўлжалланади одатда.
Ҳисоб бўйича 63-гуллар фестивали очилиш тантаналари ҳам якшанба куни, яъни 19 май тушга қадар бўлиб ўтди. Қарангки, халқаро гуллар фестивалининг бошланиши бу сафар «Водий дербиси» санасига тўғри келди. Хуллас, дербида «Навбаҳор» ғалаба қозонса, гуллар байрамининг завқи ва шукуҳи ўн чандон ортиб кетиши аниқ эди. Охир-оқибат, шундай бўлди ҳам.
40 кун давом этадиган гуллар байрамига старт бериладиган майдон сари шошилар эканмиз, тантанавор либосда турган ички ишлар ходимларининг қулай йўллар кўрсатишлари, хушфеъллик билан мулозамат кўрсатишлари кайфиятимизни кўтарди. Байрам шундай бошланса, унга ҳар бир соҳа вакили алоҳида ҳозирланса, кўраётган кунинг, ўтаётган умрингдан мамнун бўласан киши. Юртдошларимизнинг шодон чеҳраларига боқиб, таниш-нотаниш кишилар билан саломлашиб, гуллар оралаб борамиз. Ҳаммаёқ гулга бурканган. Олам гулдан иборатдек гўё. Меҳмонлар ва мезбонлар гуллар автокарвонини интизорлик билан кутишмоқда. Ҳар қадамда гул ва футбол ишқибозларининг «Ўйинни стадионда кўрамизми? Байрамни энди оқшом бунданда зўрроқ нишонлаймиз-да» - қабилидаги гап-сўзлари қулоққа чалинади. Гуллар байрами шодиёнасида дерби нафаси уфурмоқда. Атрофни завқ билан томоша қилаётган таниқли ёзувчи Темур Тўрабоев ҳар доимгидек туйғуларига ишониб, луқма ташлайди: «Хотиржам бўлинглар! «Навбаҳор» ютади!» Атрофда қарсаклар янграйди: «Ока, зўр одам экансиз! Илоҳим, айтганингиз келсин!»
63-халқаро гуллар фестивалининг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими, сенатор Шавкат Абдураззақов нафақат ўзбек ва рус, балки инглиз тилида ҳам талаффузни аниқ-тиниқ ўрнига қўйиб сўзлади. Гул байрами меҳмонларини қутлаётган ҳокимнинг сўзлари оҳангидан сезилдики, у ҳам оқшомги ўйиннинг ижобий натижасидан умидвор. Халқимизнинг ардоқли актёри Ёдгор Саъдиев беқиёс шодумонлик билан «Салом, Наманган!» - дея ҳайқирганида, гул ва футбол ишқибозлари бу сўзларни «Навбаҳор» рақиб дарвозасига гол урган дамдаги портлаш эффектига қиёслашди. Таниқли хонанда Озода Нурсаидованинг ҳароратли қутлови - «Гуллар байрами муборак!» эса ҳаммага «Ғалаба муборак» қабилида эшитилибди. Мухлислар билан ҳазиллашдик, кулишдик. Тушлик ҳам шунга яраша мароқли кечди. Ўйин вақтини сабрсизлик билан кутаётганимизда, тўсатдан «Наманган садоси» газетаси бош муҳаррири Улуғбек Рўзиматов қўнғироқ қилиб қолди: «Худо хоҳласа, бугун гол бир ён ва гул бир ён бўлади-да! Мақолангизни кутамиз устоз!» Ўҳ-ҳў, «Водий дербиси»га «Наманган садоси» ҳам алоҳида қизиқиш билдирмоқда. Очиғи, бунақаси кам учрайди. Гул байрами ва «Водий дербиси»га хос атмосфера кутилганидан-да зиёда.
Ўйин арафасида бир гуруҳ мухлислар билан 18 май куни бўлиб ўтган икки баҳс ҳақида мулоҳазалашдик. Кўпчилик томонидан айтилган фикр шу бўлдики, «Қизилқум» ва «Андижон» пешқадамликка хос зарур маромни ушлаб туролмайди, барибир. Мавсумни шиддат билан бошлаган Навоий жамоасининг Қаршида «Олимпик»ка 2:4 ҳисобида ютқазиши тушунарсиз бир қарашда. Аммо жиддий ўйлаб кўрилса, бунда ажабланадиган томони йўқ. «Андижон» ўз майдонида «Сўғдиёна»га ютқазганида, кўпчилик буни тасодиф сифатида баҳолади. Бироқ «бургутлар» «Металлург»га қарши учрашувда ҳам мағлубликдан аранг қочишди. Аввалги мақоламизда ёзганимиздек, Александр Хомяков ўйин суръатини ушлаб турадиган асосий футболчиларни яна алмаштириб юборди. Асосий таркиб футболчиларига нисбатан бундай ёндашув яхшиликка олиб келмайди. Аммо бош мураббий бунинг оқибатини ҳозирча англолмаяпти, чоғи.
Эътибор бергандирсиз, ҳар бир тур доинрасидаги асосий ўйинлардан 1-2таси душанба ёки сешанба кунига тўғри келмоқда. Олдин ҳам таъкидлаганимиздек, биз шанба ва якшанба кунги учрашувлар юзасидан мулоҳаза юритишга мажбурмиз. Бу жараёнда 2-3 ҳафтадан буён битта мавзу очиқ қолмоқда. Аниқроғи, ўша мавзуга атайин тегинмаяпмиз. Суперлига 7-турида «Андижон» ва «Нефтчи» ўзаро баҳсда дуранг қайд этди. «Навбаҳор» эса Жиззахда ғалаба қозонди. Натижада 3та клуб ҳисобидаги очколар тенглашди (12тадан). Шу тариқа «Насаф»да 13 май куни «Бунёдкор»ни енгиб, якка пешқадамга айланиш имконияти туғилганди. Бироқ «аждарлар» «қалдирғочлар» майдонда 10 киши бўлиб қолишганидан кейин ҳам ғалаба голини уро олишмади. Шунда мухлисларда тасаввур уйғондики, қандайдир сирли куч бирор жамоани «Навбаҳор»дан ўзиб, яққол пешқадамга айланишига йўл қўймаяпти.
Агар «Бунёдкор» ўз майдонида ҳам Қаршидагидек тўп сурганида, ҳозир пешқадамлар гуруҳида юрармиди?! Ҳолбуки, «қалдирғочлар» фақат Қаршида ўзгача жонбозлик кўрсатишди. Улар «Насаф» 3 очкога эга чиқиб, яққол пешқадам бўлиб олишига йўл қўймаслик учун роса тер тўкишди. Қайсидир учрашувларга шу каби ёндашувни мухлислар осонгина пайқашмоқда. Йўқ, аниқ билмаймиз, лекин айрим ўйинларда қайд этилаётган натижалар ташқаридан қараганда, ғалати туюлмоқда. Ҳа, сал ғалатироқ, нимадир бордек. Майли, бу борада чуқурлашмаймиз. Қачондир нимадир очиқланар балки.
«Водий дербиси»га қайтсак, «Андижон» ўз майдонида «Металлург»дан 3 очко тортиб ололмагач, зукко мухлислар «Навбаҳор» ва «Нефтчи» ўртасидаги баҳс ҳам дуранг билан хотима топишини тахминлашди. «Водийнинг уч жамоаси бир-бирининг гўштини еб, «Насаф», ОКМК ва «Пахтакор»ни олдинга ўтказиб юборади-ёв бу кетишда!» - дейишди баъзи мухлислар турнир жадвалига ҳафсаласиз боқиб. «Лочинлар» эса бундай бўлишини исташмади. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида «Андижон» учун қўл келадиган натижа қайд этган «Навбаҳор» «бургутлар» Суперлигада яна очко йўқотишларини кутаётганди ўзи. «Бобур Арена»даги аншлагда «Металлург» мағлуб этилмагач, «Навбаҳор» миллион-миллион гуллар шодиёнаси ичра «Нефтчи» устидан ғалаба қозонди. Бир гол завқи ўша дам сон-саноқсиз гуллар қувончига тенг бўлди гўё! Бу ғалабасиз Наманганга гуллар байрами унча татимасди. Вилоят раҳбари Шавкат Абдураззоқов ўйин томошасига бежиз нуфузли меҳмонлар билан бирга бормади. У шу куни гуллар байрами голлар байрамига уланишига ишонди. Бир голнинг қувончи шу қадар юксак бўлдики, Самвел Бабаяннинг таваллуд куни мисоли чемпионлик тантанасидек нишонланди.
Муҳтарам мухлис! Мулоҳазаларимиз яна якунига етмади, яна бўшлиқ қолдиришга мажбурмиз. «Динамо» - «Пахтакор» ва «Сурхон» - «Насаф» учрашувлари натижаси газетамизнинг ушбу сони қўлингизга етиб борган вақтдагина маълум бўлади. «Пахтакор» вазиятдан фойдаланиб, «Андижон»га етиб оладими? «Насаф»чи, «Навбаҳор»га тенглашадими? Мулоҳазаларимизни якунлаётганимизда, айни шу саволлар онг-у шууримизда ғужғон ўйнаётганди. Нима ҳам дердик? Бу саволлар жавобини кейинги мақоламизда ёзамиз насиб этса. Унгача барчамиз биргаликда гуллар тароватидан баҳра олайлик, гуллар томошасидан сурурланайлик! Зеро, гуллар шарафланаётган юртда ғам-ғусса унутилади. Кўнгилларда янги марралар сари бориш иштиёқи барқ уради!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789