АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
- Россиядан кейин ЖЧ мезбонлик ҳуқуқини АҚШ олиши керак эди, Қатарнинг танланиши - катта хато...
Коррупцион можаролар ортидан футболдан четлаштирилган ФИФАнинг собиқ президенти Зепп Блат-тер навбатдаги мундиал бошланишига саноқли кунлар қолган бир паллада шов-шувли интервью берди. Ҳа, жаҳон футболининг собиқ раҳбари Tages Anzeiger газетаси (Швейцария) журналистлари билан суҳбатда ФИФА ЖЧ-2022га мезбон танлашда хато йўлдан юрганини тан олди. У буни ҳаттоки, ўта жиддий хато сифатида тилга олди: «Қатар жуда митти мамлакат ва жаҳон чемпионати у учун мислсиз катталикдир...». Блаттер шунингдек, эндиликда Россия президенти Владимир Путин билан алоқани узгани ва бу урушга боғлиқ эканлигини ҳам алоҳида таъкидлади.
***
Йозеф Блаттернинг айтишича, Россия мундиали борасида савол йўқ, лекин ЖЧ-2022ни ташкиллаш ҳуқуқи АҚШга топширилиши лозим бўлган. Аммо Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози коррупцион йўл орқали тендерда Қатар ғалаба қозонишига жиддий таъсир кўрсатган: «Азалий сиёсий рақиблар навбати билан жаҳон чемпионатини ўтказса, бу тинчликка хизмат қиларди». Блаттер раҳбарлиги остидаги ФИФА Ижроий қўмитаси 12 йил олдин Қатарни ЖЧ-2022 мезбони сифатида танлаганди. Ўшанда кичик мамлакат тендернинг финал раундида 14га 8 овоз нисбати билан ғалаба қозонди. Йозеф бобининг айтишича, ўзи АҚШ «заявка»сини қўллаган. У якуний натижада УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платинини айбламоқда. Айтишича, айнан Европа футбол иттифоқи таъсири билан тарозу палласи Қатар томон оғиб кетган: «Шундан сўнг ижтимоий асослар ва инсон ҳуқуқи масаласи юзага чиқди».
***
Блаттер шунинг баробарида ЖЧ-2018ни Россияда ўтказиш қароридан афсусланмаслигини таъкидлади. Йозеф бобо ҳаттоки, Россия президенти Владимир Путинни дўст ўрнида кўргани, лекин у билан анчадан буён гаплашмаётганини айтиб, «собиқ» иборасини ҳам қўшиб қўйди. Донғи кетган функционернинг билдиришича, ФИФА Ижроий қўмитасида аввалдан ЖЧ-2018ни Россия, кейингисини АҚШга бериш тўғрисида келишув бўлган. Қўмита нуқтаи назаридан икки сиёсий рақибнинг навбати билан чемпионатни қабул қилиши футбол белгиси остидаги тинчлик хоҳиши бўларди. «Овоз бериш жараёнига бир ҳафта қолганида, Мишель Платини қўнғироқ қилиб, эски режани ўзгартиришга тўғри келаётганини айтди. Гап шундаки, у Елисей саройига таклиф этилган ва Николя Саркози томонидан Қатар Валиаҳд шаҳзодаси шарафига берилган байрамона тушликда қатнашганди. Франция президенти эса Платинидан дўстона сўраган эмиш: «Мишель, УЕФАдаги ҳамкасбларингиз билан Қатарга чемпионат ўтказиш имкони берилишини таъминлай оласизларми?» - деди Блаттер суҳбат жараёнида. - У кейин савол оҳангида гапирди: «Зепп, агар сенга мамлакат президенти шу маънода мурожаат қилганида, қандай йўл тутардинг?» Бунга жавобан бизда - Швейцарияда президент йўқлигини айтдим. Бироқ якунда ҳаммаси шундай бўлиб чиқдики, Платини ва унинг одамлари туфайли чемпионат ҳуқуқи Америка эмас, Қатарга насиб этди. Шу воқеалардан 6 ой ўтиб, Қатар Франциядан 14 миллиард доллардан кўпга қирувчи самолётлар сотиб олди».
***
Швейцариялик журналистлар суҳбат давомида Блаттерга Россия мундиали ҳақида ҳам юзланишди, албатта: «ЖЧ-2018ни бу мамлакатга топшириш қарори хато эмасмиди?» ФИФА раҳбари эса бунга қатъий жавоб берди: «Йўқ, бунда хатолик бўлмагани аниқ. Агар режамиз ўхшаб, ЖЧ-2022 ҳуқуқини АҚШ олганида, ҳозир суҳбатимиз мутлақо бошқа мавзуда кечарди. Эҳтимолки, бўлмасмиди ҳам... Қолаверса, Россия чемпионатни яхши ташкиллаштирди». Суҳбатнинг давоми ўзига хос жавоб зарбалари билан «ёрқинлашди»:
- Якунда Владимир Путин жаҳон чемпионатидан ташвиқот қуролидек фойдаланди. Яъни Россияни тинчликсевар спорт мамлакатидек кўрсатишга уринди, бугун эса...
- Нима дердим, спортдан сиёсий мақсадда фойдаланадиган одамлар кўп. Мен бу борада қози эмасман.
- Путиннинг шахсан ўзи сизни ЖЧ-2018 вақти Россияга таклиф қилганди...
- Энди у билан гаплашмаяпман. Путин ҳамиша эҳтиёткорликни унутмаган. Дейлик, 2010 йили ҳам ФИФА Ижроий қўмитасининг Цюрихдаги йиғилишида қатнашмаган ва Россия мезбон сифатида эълон қилинганидан кейингина Калининградда матбуот анжумани ўтказганди. Ўшанда менга алоҳида юзлангани эсимда: «Мана, сизга ишониш мумкинлигига иқрор бўлдим. Энди иккимиз дўстлармиз»
- Хўш, дўстлигингиз нима бўлди?
- Қайтараман, у билан бошқа алоқам йўқ ва бу Россия - Украина урушига боғлиқ.
***
Блаттер суҳбат давомида яна бир қатор масалаларда фикр билдирди. Хусусан, унинг телефон мулоқотларини Қатар вакиллари яширинча кузатиб боришганини айтди: «Қатарликлар жаҳон чемпионати ҳуқуқи олиб қолинишидан хавотирда эдилар. Ўтмишни эсласам, ҳар гал телефон гўшагини кўтарсам, қандайдир товуш ёки шовқин пайдо бўларди. Эҳтимолки, овозлар ёзиб олинган ёки эшитилгандир... Яхшики, Қатар мундиали яқинлашаётган бир паллада айрим чекловларни инобатга олмаганда, бирор футболчи бойкот эълон қилмаяпти». Блаттер шунингдек, ФИФАнинг амалдаги президенти Жанни Инфантинони танқид остига олди: «У нега Қатарда яшамоқда? Ахир маҳаллий ташкилий қўмита раҳбари бўлмаса... Бу Инфантинонинг иши эмас. ЖЧ учун жавобгар икки ташкилий қўмита бор - бири маҳаллий, иккинчиси ФИФАники. Инфантино футбол хўжалиги раҳбари сифатида барчасини назорат остига олиши керак. Мисол учун, Қатардаги қурилиш объектларида ҳаётдан кўз юмган ишчиларнинг яқинларига ёрдам бериш учун жамғарма очиш ғояси бор. Лекин Қатар томони бунга хайрихоҳ эмас. ФИФА президенти эса бу паллада қатарликлар битта қайиқда бораётган экан, нима ҳам дея оларди? Қисқаси, Инфантинони ҳурмат қилмай қўйдим. Унутмаслик керак, ФИФА президенти лавозимидан 2015 йил охирида четлатилдим, Конгресс эса менинг ўрнимни эгаллаган Инфантино даврида Қатар мезбонлигини тасдиқлади».
Зепп Блаттер ФИФАни нақ 17 йил давомида бошқарди. Бироқ 2015 йили уни коррупцияда айблашди ва барчаси дисквалификация билан тугади. Асосий далил - ФИФАдан ноқонуний тарзда Мишель Платини ҳисоб рақамига 2 млн. Швейцария франки ўтказиб берилгани. Бунинг ортидан франциялик функционер ҳам УЕФА президенти лавозимидан кетди. Блаттер аввалига футболга алоқадор ҳар қандай фаолият туридан 8 йил муддатга четлаштирилди. Кейинроқ жазо муддати 6 йилга қисқартирилди, бироқ 2021 йилнинг март ойида ФИФА Одоб-ахлоқ кодексига доир турли қоидабузарликлар айблови билан 2028 йилгача дисквалификация белгиланди. Ўтган йилнинг ноябрида эса Блаттер ва Платинига фирибгарлик бўйича айблов қўйилди, лекин Швейцария суди буни тасдиқламади.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789