Ривалдо ва Денилсон билан «Бунёдкор» эмас, «Zerомах» шартнома тузганди...

Ривалдо ва Денилсон  билан «Бунёдкор» эмас, «Zerомах» шартнома тузганди...

«Бунёдкор» билан эмас, «Zerомах» билан шартнома тузилган эди» — Мурод Алиев Ривалдо ва Денилсондан қарздорлик масаласи ҳақида

«Бунёдкор» директори Мурод Алиев клубнинг Ривалдо ва Денилсондан қарздорлиги, уни ҳал этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ОАВ ҳодимлари саволларига жавоб берди. 
«Бунёдкор» билан боғлиқ вазият кўпчилликка маълум. Ўша пайтда «Zeromax» билан шартнома бўлганди. Лекин шу давргача чўзилиб келди. 
Ривалдони юристлари билан музокара олиб боряпмиз. Келишувга эришишга ҳаракат қиламиз. Клубга имкон қадар зарар бўлмайдиган йўлларни кўриб чиқамиз. «Zeromax» раҳбариятига ҳам мурожат қилинди — ўшанда вазият қандай бўлганди деб. 
— «Бунёдкор» апелляция беришга кечикдими? 
— Бу 10 йилдан ортиқ вақт давомида чўзилиб келган нарса эди. Россиялик юрист жалб қилинганди. Фақатгина музокара қилишимиз мумкин эди. 
— «Chilonzor City» лойиҳасига «Бунёдкор» академиясининг маълум қисми ҳам киритилган экан? Бу хавотирли эмасми?
— Ҳозирча бу масала очиқ турибди. "Бўш автотураргоҳдан" дейилган жойи бор эди. Нима қурилишига боғлиқ. Академияга фойдаси борми ёки йўқ? Бу бўйича раҳабарият билан ишланади. У лойиҳа ҳозирча тўхтаб турибди. 
— Қарздорлик қайси маблағлардан келиб чиқиб қопланади? 
— «Ўзбекнефтгаз» — бизнинг раҳбаримиз. Бу масалани улар ҳал қилишади. 
— Ривалдо билан келишувда айнан нима илгари сурилмоқда? 
— Ўша пайтда «Бунёдкор» билан эмас, «Zerомах» билан шартнома тузилган. Бу масаса юзасидан ишлар олиб бориляпти. 
— Қарзни қоплаш «Ўзбекнефтгаз» зиммасидами? 
— Буни ҳам юристлар билан ҳар тарафлама кўриб чиқяпмиз. 
— Қарздорлик таҳминан 9,5 миллион евро дейишди. Бу «Бунёдкор»нинг неча йиллик бюджетига тенг? 
— 2-3 йиллик. Эслатиб ўтаман, бу якуний қиймат эмас. Музокаралар давом этяпти. 
— «Бунёдкор»нинг бошқа легионерлардан ҳам қарзодрлиги борми? 
— Йўқ. Фақат шу. Агар қарздорлик бўлса, ПФЛ ва ЎФА чемпионатга қўймасди. Ривалдо ва Денилсон иши чўзилгани учун энди чиқиб келди. Бу жараён ҳозирги раҳбариятдан биринчи маротаба бўлиши», — дея Мурод Алиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.