Аламли якун...

Аламли якун...

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида CAFA U-16 Championship-2022 турнири якунланди.

Беш жамоа иштирокидаги турнирда Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоаси аламли тарзда 2-ўринни қўлга киритди. Сўнгги турда Ўзбекистон Қирғизистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Эронга эса ғолиблик учун 7та тўп фарқидаги ғалаба керак эди. Натижада форслар Тожикистон дарвозасини жавобсиз айнан 7 марта ишғол этишди ва 1-ўринни эгаллашди.

Эътиборлиси, тожикистонлик мухлислар жамоаси ўтказиб юборган шубҳали голлардан ранжишди ва баҳс якунида «Ўзбекистон» дея олқишлашди. Ўзбекистон ҳужумчиси Амирбек Саидов 6та гол билан турнир тўпурарига айланди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.