АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Старт марраси тобора яқинлашаётган Қатар-2022 мундиали Бельгия миллий жамоаси учун умумий ҳисоб бўйича 14-жаҳон форуми бўлади.
«Реал»да ишлари унча юришмаётган плеймейкер Эден Азар бўлажак турнирда «қизил иблислар» ўйинида катта роль бажаришдан умидвор. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Бельгияда унга жамоа етакчиларидан бири сифатида қарашади, барибир. Эден ҳам бундай ёндашувга муносиб жавоб бериш ҳаракатида. У жумладан, ФИФА расмий сайтига берган эксклюзив интервьюсида Қатарда маррани баландроқ олишга мажбур эканлигини алоҳида таъкидлади.
- Бельгия термасининг бугунги таркибида жамоа учун 100тадан кўп ўйин ўтказишга улгурган Дрис Мертенс, Ян Вертонген, Аксель Витцель каби бир қатор тажрибали ижрочилар бор. Умуман, бу замонавий футбол учун ўзига хос ноёб ҳолат...
- Билмадим, лекин бошқа жамоаларда ҳам 100та ўйин маррасидан ошган футболчилар топилади, албатта. Бизда неча йиллардан буён бир-бирини яхши тушунадиган ва биладиган футболчилар гуруҳи борлигидан бахтиёрмиз, албатта. Футболда кўпинча «олтин авлод» ҳақида гапиришади ва бунда қандайдир ҳақиқат ҳам бор. Мана, деярли 10 йилдан буён миллий жамоада бирга ўйнаяпмиз. Шунинг баробарида ҳозир таркибда ёш иқтидорлар ҳам бор. Жамоа сифатида тўпланган тажрибанинг муҳимлиги аввалги турнирларда яққол сезилди. Умидворманки, барчаси яна маълум вақт худди шундай давом этади.
- Сизнингча, ҳозирги жамоа «олтин авлод» таърифига муносибми?
- Йўқ, ўйлайманки, қандайдир соврин ютсаккина «олтин авлод» атамасини баралла қўллаш учун асос топилади. Ҳа, бизда ақл бовар қилмас даражада савияли футболчилар авлоди бор, аммо ҳақиқатдан кўз юмишнинг иложи йўқ - ҳалигача ҳеч нарса ютмадик. Агар ҳақиқатан ҳам, «олтин авлод» лақабини олишни истасак, Қатарда барчасини амалда исботлашимиз керак. Ҳозирги ягона мақсадимиз ҳам шу.
- Роберто Мартинес сизларни иккинчи мундиалга олиб боради. Унинг мураббий сифатидаги асосий фазилати нима?
- Фақат биттасини танлаш қийин-ов... Чунончи, Роберто кўплаб ажойиб фазилатларга эга ва буни йиллар давомида, яъни миллий жамоа бошқарувини қўлга олишидан олдин ҳам кўрсатган. У аввало, футболни жуда яхши кўради ва спортга чинакамига иштиёқи баланд. Роберто ҳамиша янги усулларни ўрганади, футболчилар билан кўп мулоқотга киришади. Менимча, мураббий ролидаги энг яхши фазилати айнан шу - шогирдларига ижобий муносабати. Шахсан мен футболчилар билан яхши муомалада бўлмайдиган мураббийларга тоқат қилолмайман, гарчи улар жуда зўр ишлашса ҳам. Айниқса, миллий жамоада ўзаро муносабатлар муҳим ўрин тутади, чунки вақт тиғиз ва тез-тез кўришишнинг иложи йўқ.
- Россия-2018да Япония термасига 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, якунда ғалабани ўз томонингизга оғдирдинглар - 3:2. Ўша ўйин Бельгия термаси учун турнирдаги энг яхшиси бўлганини айтиш мумкинми?
- Аслида барча учрашувлар жуда муҳим эди. Қолаверса, ҳар бир ўйинда воқеалар занжири ҳаяжонга солди. Масалан Панама термасига қарши кечган дастлабки ўйиннинг биринчи бўлимида бироз қийналдик, якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Японлар билан ўйин эса ҳақиқий синовга айланди, албатта. Ахир 0:2 ҳисоби, мағлубиятнинг яққол хавфи ва умидсизликни ғалабага алмаштириш йўлини топдик. Бу каби ҳис-туйғуларни тўлиқ тасвирлаб бериш мушкул. Барчасини теран тушуниш учун шундай ўйин ичига тушиш керак. Менимча, ўша куни бельгиялик барча мухлислар ҳам худди биз каби такрорланмас ҳолатга тушишганди.
- Умуман, Россияда шоҳсупага жуда яқин бординглар...
- Жуда яқин, шунинг баробарида жуда узоқ ҳам... Лекин чемпионат ярим финалига чиққанимиз ва бўлажак чемпионга ютқазганимиздан фахрландик. Ўйлайманки, ўша ўйин ҳақида ҳаммаси айтилган. Жаҳон чемпионатида чиройли футбол кўрсатгандирмиз, аммо ғалаба қозонолмадик. Эҳтимол, ёрқин ўйнамай, соврин ютиш маъқулроқдир. Футболнинг ажойиб жиҳати шундаки, ҳар 4 йилда жаҳон чемпионати келади ва унда яна порлаш имкониятига эга бўласиз. Қисқаси, бу сафар бор кучимизни ишлатишимиз шарт.
- Сўнгги бир неча ой давомида жароҳатлардан роса қийналдингиз...
- Бироз оғир бўлди, барибир. Бунинг бир неча мураккаблик томони бор: тинимсиз жароҳатлар шубҳаларни оширади, руҳиятга салбий таъсир кўрсатади. Муҳими, ҳозир ҳаммаси одатий маромга қайтди. Мен интиқлик билан кутаётган ягона нарса - бу майдонда ҳамон зўр эканлигимни исботлаш имконияти. Бу масалада айтадиган бошқа гап йўқ.
- Жаҳоннинг энг кучли ҳужумчилари рўйхатида Ромелу Лукакуга нечанчи ўринни берардингиз?
- Унинг ёшида халқаро миқёсда яхши ўйнаш осон эмас, буни кам сонли футболчилар уддалашган - Роналду, Месси, Неймар. Ромелу ҳамон гол уришда бардавом. Ўйлайманки, у терма жамоага ҳали кўп наф келтиришга қодир. Ҳозирга қадар эришганлари эса шунчаки, фантастика. Энди фаолияти учун бонус тайёрламоқчи.
- Бельгия термаси гуруҳдошлари ҳақида қандай фикрдасиз?
- Жиддий жамоалар билан ўйнаймиз: Хорватия, Марокаш ва Канада термалари. Хорватлар ҳақида гапириш ортиқча - ажойиб ижрочилар, кучли характер... Жамоа сардори Лука Модрич билан ҳар куни бирга ишлаш ва ўйнаш имкониятига эгаман, унинг қандай ижрочи эканлигини яхши биламан. Умуман, Хорватия термаси - иқтидорлар жамланмаси, ахир 4 йил олдин бежиз финалга чиқмади. Канада ва Марокаш термаларига келсак, уларни унча яхши билмаймиз, лекин ЖЧ стартига қадар етарли маълумот тўплашга вақт бор. Ҳар иккиси яхши футболчиларга эгалиги тайин. Дейлик, Марокаш термасида Ҳакими бор, шунинг ўзи жамоа салоҳияти чакки эмаслигини кўрсатмоқда. Канада термаси эса Жонатан Дэвиддек голеадорга эга. Тўғри, уни шахсан танимайман, лекин ўйинларини кузатиб бораман, чунки собиқ клубим - «Лилль» шарафини ҳимоя қилмоқда. Бошқа қитъа вакилларига қарши ўйнаш, уларнинг услублари ва руҳий ёндашувларини ўрганиш ҳар доим қизиқарли. Жаҳон чемпионатининг гўзаллиги ҳам шунда.
- Ниҳоят, охирги савол: мухлислар Қатарда Эден Азардан нималар кутишлари мумкин?
- Маррани баландроқ қўйишим шарт. 2018 йилдагидан яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан, албатта. Бу қийин, зеро, Россияда шунчаки, зўр ўйнагандик. Буюк футбол мамлакатининг буюк жамоаси сардориман. Шунинг ўзи ниҳоятда кучли ўйнашимни тақозо этади.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789