АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Франциялик Эрве Ренар 4 йил олдин Марокаш миллий жамоаси бош мураббийи ролида мундиал гуруҳ босқичида ҳафсаласизликка учраганига қарамай, Россиядан бошини баланд кўтарган ҳолда қайтганди.
ЖЧ-2018 якунлаганидан атиги 2 ой ўтгач, Саудия Арабистони бош жамоасида иш бошлаган тажрибали мутахассис энди яна 4 йилликнинг энг катта футбол турнирида иштирок этиш арафасида турибди. Саудия термасининг саралаш довонидаги юриши анча таъсирли чиқди - «яшил бургутлар» зукко Ренар раҳбарлигида чинакамига яйраб-яшнаб тўп суришди. Ҳозирда саудиялик мухлислар миллий жамоа 1994 йилги муваффақиятни такрорлаб, Қироллик тарихида иккинчи марта мундиал гуруҳ босқичидан чиқиши, бунда Ренарнинг тактик тажрибаси қўл келишига шубҳаланмаяптилар. Тўғри, арабларга осон бўлмаслиги тайин. Зеро, уларни олдинда Поль-ша, Мексика ва Аргентина термаларига қар-ши оғир ўйинлар кутиб турибди.
- Саудия термаси саралашнинг иккинчи босқичида 8та ўйиндан 6та, сўнгги раундда эса 10та учрашувдан 7та ғалаба қайд этиб, ЖЧ йўлланмасини ишонч билан расмийлаштирди. Саралаш кампаниясида шундай тетик иштирокни кутганмидингиз?
- Саудия Арабистони термаси бошқарувини 2019 йилнинг август ойида қўлга олган бўлсам, шундан буён шогирдларимнинг ишга ёндашувларидан бағоят мамнунман. Уларга бирор жабҳада эътироз йўқ. Ахир саралашда Япония ва Австралия термалари каби кучли рақибларни енгиш асносида мақсадга эришдик - бу катта ютуқ. Тўғри, энг катта синовлар ҳали олдинда.
- Жамоа етакчиси Салим ал Довсарийга алоҳида тўхталиш керак. Унинг роли қанчалик муҳим, кучли томонлари нима?
- Салим Осиёда энг юқори савияда ўйнаш бўйича катта тажрибага эга йигит, дейлик, «Ал-Ҳилол» билан ОЧЛнинг охирги 3 мавсумидан 2тасида ғалаба қозонди. Салмон ал Фараж худди Салим каби бугунги «яшил бургутлар»нинг энг яхши футболчиларидан биридир. Улар энди барчасини халқаро даражада ҳам исботлашга шайлар. Ҳар иккисининг машғулотлар ва ўйинларга ёндашуви бутун жамоани илҳомлантириши керак.
- Салмон ал Фараж кўп йиллар давомида Саудия Арабистони футболида асосий «фигура» саналади. Ўзи у қандай футболчи, сардор сифатида энг муҳим хислатини айта оласизми?
- Бебаҳо футболчи ва сардор. Салмон «Ал-Ҳилол»да ҳам барчани бирлаштирувчи куч ҳисобланади. У муҳим паллада ўз қобилияти билан етакчиликни қўлга олиб, жамоани ҳаракатга солади. Иккинчи сардор Салим ҳам шундай сифатга эга.
- Африкадаги узоқ йиллик фаолиятдан сўнг Саудия Арабистонида иш бошлаш ва маҳаллий шароитларга мослашишда қийналмадингизми?
- Йўқ, чунки ўзим шундай кескин ўзгаришни хоҳладим. Бунга қадар 10 йилча Африкада яшадим, тўғри, орада кичик танаффус билан - Францияга қайтиб, Сошо-Монбельяр ва Лиллда қисқа вақт ишладим. ЖЧ-2018дан кейин эса бошқа қитъада ҳам салоҳиятимни синаб кўришни хоҳладим. Олдимда Осиё термаларидан бири бошқарувини қўлга олиш имкони туғилганди. Албатта, Саудия термасида иш бошлагач, аввалига маълум қийинчиликлар юзага келди. Муҳими, атрофимда йиғилган инсонлар билан катта ҳажмда иш бажардик. Жумладан, мамлакат футбол федерацияси президенти Ёсир ал Мешал бизни қўллаб-қувватлаб турди. Ўйлашимча, айнан аҳиллик ва ўзаро тушуниш эвазига ЖЧга чиқиш миссиясини бажардик.
- Терма жамоада айнан нималарни ўзгартирдингиз?
- Мураббий аввало, ўз ихтиёридаги жамоа ва унинг футболчилари маданиятига мослашиши керак. Кўпчилик ёрдами билан ҳам ўйин, ҳам ҳаётий қарашлар масаласида саудларга яхши мослашдик. Ҳозир бир-биримизни кўп йиллардан бери биладигандекмиз. Шу ўринда футбол моҳиятини ҳам унутмаслик керак - натижа чиқаётган пайт ҳаммаси зўр кўринади. Демоқчиманки, энди жиддий синовларга тайёр бўлишимиз керак, зеро, бир-икки ўйиндаги мағлубият руҳий мувозанатни бузиб юбориши ҳеч гап эмас. Мураббий сифатидаги асосий вазифам - шундай ҳолатга йўл қўймаслик.
- Жамоангиз ўйин услубини қандай тавсифлайсиз?
- Саудия миллий жамоаси услуб жиҳатидан Жазоир, Миср, Марокаш ва Тунис термаларига ўхшаш. Бу жамоаларнинг барчасида жозибали футболга мойил техник салоҳияти баланд иқтидорлар етарли. Лекин ЖЧ каби йирик турнирларда ўйинга тартиб-интизом қўшишингиз шарт, акс ҳолда... Оддий айтганда, бизда иқтидорлар бор, фақат ўйин интизомини ҳам йўлга қўйиш талаб этилади.
- 2та миллий жамоа билан Африка Миллатлар кубогида зафар қучган биринчи мураббий саналасиз...
- Аслида фаолиятим бошида Африкада ишлаш хаёлимга ҳам келмаганди. Тақдир эса мени шу қитъага олиб борди: Клод Ле Руа туфайли 2007 йили Гана термасида ёрдамчи мураббий ролини бажардим. 2008 йилги АМК мен учун биринчиси бўлди ва кейинчалик яна 6та турнирда қатнашдим. Африка чемпионатида 2 марта ғалаба қозониш - ажойиб туйғу. Икки жамоани шоҳсупага бошлаш эса - қадрли рекорд. Шундай натижага эришишимда ёрдам беришган замбиялик ва ивуарликларга катта раҳмат.
- Ҳозирги жамоангизнинг барча футболчилари миллий лигада ўйнашади. Бунга муносабатингиз...
- Афзал томони - Саудия Арабистони чемпионатини тўлиқ кузатиб бориш имкони бор. Мураббийлар штабида етти кишимиз ва ҳар бир ўйинни кўриш учун бутун мамлакат бўйлаб тарқаламиз. Лекин саудиялик футболчилар вақти келиб, хорижга ҳам чиқишлари керак. Зеро, улар ўзларини юқори савияда синаб кўришга лойиқлар, хусусан, ЕЧЛда. Айни ҳолатда эса, сафимизда легионер йўқлиги - биз учун кичик устунлик, гарчи бу йигитларимиз еврофутболнинг беқиёс тажрибасига эга эмасликларини англатса ҳам.
- Гуруҳдаги рақибларга ҳам баҳо бериб чиқсангиз...
- Мексика термаси ФИФА рейтингининг 9-қаторида, турнир фаворитларидан бири Аргентина миллий жамоаси эса 4-поғонада. Шунинг ўзи ҳаммасини айтиб турибди. Польша термасида эса Левандовскидек голеадор бор. Ҳа, бизни мураккаб ўйинлар кутиб турибди, аммо мураббий ёки футболчи учун ЖЧда энг кучлиларга қарши курашиш - катта имконият. Дунёнинг энг яхши жамоалари ҳамиша ғалабани кўзлайди. Муҳими, турнирдаги энг «кичик» жамоалардан бири бўлсангиз ҳам, ҳайратланарли натижаларга умид боғлашингиз, бунга ишонишингиз керак.
- Хўш, Саудия термаси Қатарда қанчалик узоққа бора олади?
- Футболда ҳеч қандай чегара йўқ. Мунтазам равишда қўлдан келганича тайёргарлик кўриш ва хатоларни тузатиб бориш муҳим. Агар талаб даражасида ишласангиз, нега орзу қилмаслигингиз керак? Ўзи ЖЧга кучли амбициясиз боришдан маъно йўқ. Саудия Арабистонида кўп такрорлашади: «Аллоҳ хоҳласа!» Қисқаси, Худо хоҳласа, узоққа борамиз.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789