АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бугун Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФА) Мажлислар залида якунланиб бораётган йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ўзбек футболининг 2023 йилдаги якунлари сарҳисоб қилиниб, йил лауреатлари эълон қилинди. Қуйида улар билан танишасиз.
“Ўзбек футболи нуронийси”
Футболимиз фахрийси, куни кеча муборак 90 ёшни қарши олган Лев Викторович Вахтин мазкур совринни қўлга киритди.
У кўп йиллар давомида Ўзбекистонда малакали футболчи ва мутахассислар тарбияланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган.
“Футбол фидойиси”
Ушбу соврин ўзбек футболининг ўтмишдаги ёрқин юлдузларидан бири, айни пайтда ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси сифатида фаолият олиб бораётган инсон — Тўлаган Исоқовга топширилди.
“Йилнинг энг яхши ҳудудий футбол ассоциацияси”
Мазкур соврин Андижон Футбол ассоциациясига топширилди.
“Футзал бўйича йилнинг энг яхши мураббийи”
Ўтган мавсумда “БМБ” футзал жамоаси билан биргаликда мавсум чемпионлигини қўлга киритган мутахассис — Нодир Элибаев мазкур совринга лойиқ деб топилди.
“Йилнинг энг яхши футзалчиси”
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси етакчиларидан бири, ўтган мавсум чемпиони Ҳусниддин Нишонов ушбу совринга сазовор бўлди.
“Аёллар олий лигасида йилнинг энг яхши футболчиси”
“Севинч” клуби вакиласи Умида Зоирова мазкур совринга лойиқ деб топилди.
“Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи”
“Севинч” клуби бош мураббийи Владислав Хан ушбу совринни қўлга киритди.
“Аёллар олий лигаси тўпурари”
“Сўғдиёна” етакчиси Диёра Ҳабибуллаева қаторасига учинчи мавсум аёллар футболи бўйича олий лиганинг энг яхши тўпурарига айланмоқда.
Жорий йилда Д.Ҳабибуллаева чемпионат доирасида рақиблари дарвозасига 61 та тўп киритишга муваффақ бўлди.
“Ўзбек футболи жонкуяри”
Жаҳонгир Усманов ва Бекзод Маматқулов – Ўзбекистонда футзалнинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари, бўлажак жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ишларидаги фаолликлари, дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири Хосе Венансио Лопесни таклиф этишда кўрсатган ёрдамлари учун;
Аваз Азизхўжаев – Ўзбекистон эркаклар ва аёллар олимпия терма жамоаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдаги хизматлари учун;
“Артель” компанияси – футболдаги фаол ҳомийлик учун;
Рашид Талипов – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг спорт бўйича масъул ходими, ҳукумат қарорларини ишлаб чиқишда ассоциацияни доимий равишда қўллаб-қувватлаб келаётгани учун;
Шавкатжон Абдураззақов – футболнинг ҳақиқий жонкуяри, Наманган вилояти ҳокими сифатида вилоятдаги барча футбол ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун;
Алишер Хаджаев – футбол трансляцияларини амалга ошириш ва ёритишда кўрсатган ёрдами учун.
“Йил ҳаками”
Гулшода Саидқулова ва Аҳрол Рисқуллаев мазкур совринни қўлга киритишди.
“Йилнинг энг яхши мураббийи”
Юртимиз мезбонлик қилган U-20 Осиё кубогида жамоаси билан биргаликда ғолибликни қўлга киритган мутахассис Равшан Ҳайдаров ушбу соврин соҳибига айланди.
“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги соҳиби, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси, Ўзбекистон U-20, U-23 ва миллий терма жамоаларида ишончли ўйин кўрсатиб келаётган иқтидор эгаси — Абдуқодир Ҳусанов ушбу совринга лойиқ деб топилди.
“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси”
Людмила Карачик - Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳамда “Севинч” клуби етакчиси.
“Йилнинг энг яхши футболчиси”
Аббосбек Файзуллаев - 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги соҳиби, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси, Ўзбекистон U-20, U-23 ва миллий терма жамоаларида ишончли ўйин кўрсатиб келаётган ёш иқтидор эгаси.
Шунингдек, бугунги тадбир давомида Индонезияда ўтказилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган, дунёнинг энг кучли 8 жамоаси қаторидан ўрин олган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳам тақдирланди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси томонидан 2023 йилнинг “энг яхши ассоциацияси” деб топилди. Шунингдек, ЎФА Ўзбекистондаги спорт ташкилотлари орасида эса “Йилнинг энг яхши спорт федерацияси” дея эътироф этилганлигидан хабарингиз бор.
Шу муносабат билан мазкур совринлар ЎФА президенти Абдусалом Азизовга топширилди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789