АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бугун Осиё Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган Таиланд билан ўйин олдидан миллий термамиз устози Сречко Катанец ва етакчи футболчиларимиздан бири Одилжон Ҳамробеков матбуот анжуманида иштирок этишди.
Сречко Катанец: — Эртанги ўйин учун ҳаммамиз тайёрмиз. Бунинг учун бизда 7 кун вақт бўлди. Таиландга қарши учрашувда барчасини майдонда кўрсатамиз.
Ҳеч қайси футболчи жароҳатлардан олишдан кафолатланмаган. Буни борича қабул қиламиз. Биз турнир давомида яхши ўйин кўрсатдик. Ўйиндан-ўйинга рақиблар жиддийлашиб бориши маълум эди. Эртага жуда қийин ўйин бизни кутиб турибди. Таиланд ҳали гол ўтказмаган, улар рақибга яхши босим ўтказишади. Бу жамоага қарши майдонга тушиш тақвим омадли келганини англатмайди. Баъзи муҳим ўйинчиларимиз жароҳат сабабли ёрдам бера олмаса-да, қолган барча футболчилар эртанги баҳсга тайёр.
Одилжон Ҳамробеков: — Турнир ўзининг энг қизғин палласига кирди ва плей-офф босқичига чиққан барча жамоаларни табриклайман. Эртага бизни тартибли ўйин кўрсатадиган жамоага қарши муҳим баҳс кутиб турибди. Мураббийимиз таъкидлаганидек, биз учрашувга тайёрмиз.
Қайси жамоа чорак финалга йўл олиши нўмалум. Аввало, диққат-эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган. Кечаги баҳсдан аввал аксарият мутахассислар БАА терма жамоасини фаворит деб ҳисоблаган эди, бироқ Тожикистон ғалаба қозонди, уларни табриклайман. Биз ҳам энг юқори натижани мақсад қилганмиз ва уни амалга ошириш учун ҳаракат қиляпмиз.
Таиланд ҳали гол ўтказиб юбормади, улар тартибли ҳимояланишади. Жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо йўқ, майдонда иккала жамоа ҳам бир хил шароитда бўлади. Ким ўз имкониятларидан унумли фойдаланса, яхши натижага эришади. Ҳужум билан боғлиқ муаммолар устида ишлаяпмиз.
Жиддий жароҳат олган жамоадошларимиз ўз клубларига қайтди, тузалиш эҳтимоли борлар эса шифокорлар назорати остида. Уларнинг биз билан бўлиши барчамиз учун фойдали бўлади.
***
Мазкур учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади. Шунингдек, учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи ҳам маълум. Бош ҳакам малайзиялик Муҳаммад Назми бин Насаруддин, унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Заирул ҳамда Ариф Шамил ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса ўмонлик Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф ишлайди.
Ўзбекистон — Таиланд баҳси эртага, 30 январ куни "Ал-Жануб" стадионида Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.
Манба: ЎФА матбуот хизмати
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789