Фекирни БААда кутишмоқда

Фекирни БААда кутишмоқда

2019 йилдан бери «Бетис»да тўп тепиб келаётган Набиль Фекир Европани тарк этишга яқин турибди.

Унинг кейинги манзили БАА чемпионати бўлади. Маълум бўлишича, 7 миллион евро эвазига «Ал-Жазира» уни сотиб олишга яқин турибди. Футболчининг ҳам таклифни қабул эҳтимоли юқори. Эслатиб ўтамиз, 5 йиллик фаолияти давомида Фекир «Бетис» учун 165та ўйинда майдонга тушиб, 29та гол урди ва 29 та ассист амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.