"Фрозиноне" "Ювентус" ҳужумчиси Каё Хорхени ижарага олди.

"Фрозиноне" "Ювентус" ҳужумчиси Каё Хорхени ижарага олди.

"Ювентус" ҳужумчиси Каё Хорхе "Фрозиноне"га ўтди, дея хабар беради унинг янги жамоаси расмий сайти.

Сариқ-кўк-анорранглилар 21 ёшли бразилияликни бир мавсумга ижарага олишди. Аввалроқ футболчи оғир жароҳатидан фориғ бўлганди. У “Ювентус” сафида жами 11 та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам гол урмаган.