Гнабрига йилига 17 миллионли маош таклиф қилинди

Гнабрига йилига 17 миллионли маош таклиф қилинди

«Бавария» футболчиси Серж Гнабри клуб билан шартномасини узайтириши мумкин.

Bild нашри хабарига кўра, мюнхенликлар футболчига 2026 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда. Унга кўра, 26 ёшли футболчи йиллик 17-19 млн евро атрофида маош олади. Агар 26 ёшли футболчи ушбу таклифни ҳам рад этса, «Бавария» уни олдиндаги трансферлар ойнасида сотиб юбориши мумкин. Аввалроқ, Германия миллий жамоаси аъзосига «Реал» ва АПЛнинг бир нечта клубларидан таклиф борлиги маълум қилинганди. Эслатиб ўтамиз, Гнабрининг клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.