Гюндоган «Сити»га қайтиши мумкин

Гюндоган «Сити»га қайтиши мумкин

Илкай Гюндоган «Манчестер Сити»га қайтишни истамоқда.

33 ёшли ярим ҳимоячи «Барселона» раҳбариятига клубни тарк этиш истаги ҳақида маълум қилгани хабар берилганди. Catalunya Radio хабарига кўра, бир неча кун олдин германиялик футболчи ўзининг аввалги жамоаси билан боғланган. У «шаҳарликлар» сафига қайтиши мумкинми ёки йўқлигини аниқламоқчи бўлган. Таъкидланишича, Англия чемпиони Гюндоганнинг қайтишига қарши эмас. У ўтган ёзда жамоани тарк этиб, «кўк-анорранглилар» сафига ўтганди. Ярим ҳимоячи «Барселона»нинг Ла Лигада илк ўйинини «Монако»га қарши Гампер кубоги баҳсида олган жароҳати туфайли ўтказиб юборди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.