Олимпиячиларимизнинг ҳар бири 30 минг АҚШ доллари билан тақдирланди...
Олимпиадага йўлланма олган Ўзбекистон олимпия жамоаси аъзолари пул мукофоти билан тақдирланди.
Элдор Шомуродов ортидан еврофутбол марказига талпинаётган йигитларимиздан бири Ҳожимат Эркинов айни пайт РПЛда чакки таассурот қолдирмаяпти.
Ҳа, миллий жамоамиз вингерининг клуби - «Торпедо» чемпионатда роса қийналмоқда, яққол аутсайдер бўлиб турибди. Шунга қарамай, мухлислар ҳам, мутахассислар ҳам Ҳожиматнинг ўйинига яхши баҳо беришяпти. Ҳамюртимиз яқинда Россия футболини ёритишга ихтисослашган matchtv.ru сайти меҳмони бўлди ва суҳбат давомида келажакда ўз кучини еврофутбол марказида синаб кўришга иштиёқманд эканлигини яширмади.
- Элдор Шомуродов каби Италия «А» сериясида ўйнаш вариантига қандай қарайсан?
- Албатта, кучли лигалардан бирида тўп суришни истайман. Ким ҳам Италия, Англия ёки Испания чемпионатига боришни хоҳламайди? Қисқаси, ҳозирги ҳаракатим шунга қаратилган.
- Хўш, сенга ҳамюртинг каби Жозе Моуриньо билан ишлаш ёқадими ёки Алексей Миранчукдек Жан Пьеро Гасперини қўл остида...?
- Менимча, Моуриньо билан ишлаш қизиқарлироқ бўлса керак.
- Нега айнан «Беназир» билан?
- Болалигимдан унинг фаолиятини кузатиб келаман. Моуриньо кўплаб катта клубларда ёрқин из қолдирди. Шу жиҳатдан ҳам Жозе қўл остида шуғулланиш қизиқ.
- Моуриньо бошқарган жамоалардан қайси бирига алоҳида мухлислик қилгансан?
- «Реал»га.
- Ўша вақт Моуриньо топ-даражадаги мураббий эди, шундайми?
- Ҳар ҳолда, савияси кўпчиликда ҳавас уйғотарди.
21 ёшли Ҳожимат Эркинов - «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси. Катта футболдаги фаолиятининг илк қисмида «Қўқон-1912» ва АГМКда ижара муддатини ўтади ва «Пахтакор»га қайтиб, асосий ўйинчилар қаторига кирди. «Торпедо» сафига эса июль ойида қўшилиб, 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома остига имзо чекди. Эркинов 2 йилдан буён Ўзбекистон миллий жамоасига жалб этилмоқда. Бу вақтда 13та ўйинда қатнашиб, 1та гол урди.
Олимпиадага йўлланма олган Ўзбекистон олимпия жамоаси аъзолари пул мукофоти билан тақдирланди.
Франция футбол федерацияси биринчилардан бўлиб, Евро-2024даги иштирок учун мамлакат миллий жамоаси футболчиларига бериладиган бонуслар миқдорини эълон қилди
Куни кеча олимпия термамиз бош мураббийи Темур Кападзе «Спорт» телеканалининг «Бизнинг футбол» дастурида мухбирлар қизиқирган саволларга жавоб берди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789