Саудия Арабистони футбол федерацияси яқин вақтларда италиялик мутахассиснинг истеъфосини эълон қилади. Манчинининг ишдан олинишини макмлакат қироли тасдиқлаши керак. Манчини истеъфосининг сабаби Саудия Арабистони терма жамоасининг қониқарсиз натижалари, шунингдек бош мураббийнинг жамоа билан муносабатларига путур етгани билан изоҳланмоқда. Федерация италияликнинг ўрнига «Ал-Ҳилол» собиқ мураббийи Рамон Диас ва 2019-2023 йиллар Саудия Арабистони терма жамоасини бошқарган Эрве Ренар номзодини кўриб чиқмоқда. Манчини бу терма жамоага ўтган йилнинг августида Италия терма жамоасидан кетган ҳолда келганди. Жамоа унинг қўл остида Осиёдаги ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги 4та ўйинида атиги 1та ғалабага эришди. Терма жамоа 5 очко билан ўз гуруҳида 3-ўринда бормоқда.