АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Осиё чемпионати-2023 ғолиби ва турнирнинг энг яхши дарвозабони Мешал Баршам ЖЧ-2026|ОК-2027 қўшма саралашидан ўрин олган навбатдаги ўйинлар арафасида ФИФА расмий сайтининг интервью ҳақидаги сўровига ижобий жавоб берди.
Маҳоратли кипер шу тариқа Қатар миллий жамоаси муваффақиятига тўхталди, ЖЧ-2022 таассуротларини ёдга олди ва навбатдаги квалификацион жараён ҳақида фикр билдирди.
- Қатар миллий жамоаси сўнгги бир неча йил давомида қитъа футболи шоҳсупасидан тушмаяпти. Айтингчи, Осиё кубогидаги такрорий ғалаба сири нима?
- Муваффақиятнинг асосий сабаби - бу миллий футболимиз тараққиёти учун ишлаб чиқилган яхлит тизим. Қолаверса, миллий жамоа ҳам кўп йиллардан буён аниқ йўналиш бўйича ҳаракатланмоқда, йигитлар анчадан буён бирга шуғулланиб, ўйнамоқдалар. Айни шу барқарорлик ортидан майдонда бир-биримизни яхши тушуняпмиз. Осиё кубогини қаторасига иккинчи марта ютганимизда жамоавий бирдамлик катта ўрин тутгани ўз-ўзидан тушунарли. Ҳаммамиз катта мақсад сари бор куч билан интиламиз. Ҳозирда олдимизга қўйилган марраларни забт этишимизга ҳеч нима тўсиқ бўлолмаслигини қалбан ҳис қиляпмиз. Хуллас, ички кўтаринкилик ва юксак ишонч мураккаб ўйинларда ҳам ғалаба қозонишимизга ёрдам берди. Табиийки, зафар йўлида айрим қийинчиликларни енгиб ўтишимизга тўғри келди, баъзи омадсизликлар ҳам кузатилди. Мисол учун, ЖЧ-2022да мухлислар кутган натижа қайд этолмадик. Муҳими, омадсиз мундиалдан кейин ҳам танланган йўлдан чекинмадик. Чунки Қатар-2022даги муваффақиятсизлик ўрнини тезда қоплай олишимизни билардик. Шу аснода биргаликда ишлашдан чарчамадик, ғалаба қозонишимизга заррача шубҳаланмадик. Хусусан, Осиё кубогида ҳар бир ўйинни финалдек қабул қилдик. Аслида турнир чоғи олдимизга аниқ бир мақсад-марра қўймадик, дейлик, ҳал қилувчи ўйинга чиқишни ўйламадик. Шунчаки, навбатма-навбат ҳар ўйинга тўғри ёндашишни маъқул кўрдик. Менимча, бу яна бир марта Осиё чемпиони бўлишимизда калит вазифасини ўтади.
- Испаниялик Тинтин Маркес жамоани шундоқ турнир старти арафасида қабул қилди. Сизнингча, у чемпионликни қўлга киритиш йўлида жамоага айнан нима олиб кирди?
- Жамоамизнинг аксарият аъзолари Aspire академияси тарбияланувчилари саналишади. Бу даргоҳда машғулотлар испаниялик мураббийлар яхши кўрадиган модель асосида олиб борилади. Албатта, ҳар бир мураббийнинг иш тизими маълум даражада фарқли, аммо умумий услуб ўхшаш. Жумладан, Маркес ҳам испан мураббийлик мактабининг кенг тарқалган ушбу фалсафасига мойил. Қолаверса, у бунга қадар бир неча йил Қатарда ишлаганди. Қисқаси, Тинтин футболимиз ва иш услубимизни яхши биларди, кучли ва заиф жиҳатларимиздан хабардор эди. Амалда мураббий қўллаган тактик ўзгаришларга мослашишда асло қийналмадик. Бунда Маркеснинг юксак ишончи ҳам катта роль ўйнади, албатта. Ҳар ҳолда, у биринчи кунданоқ бизга тўлиқ ишонишини таъкидлади. Шунинг баробарида унинг ғояларига асло шубҳаланмаслигимизни сўради. Охир-оқибат, ҳамфикр ишлаб, олий мақсадга эришдик. Ўзига шукр.
- Осиё кубоги лаҳзаларини эсга олсак, шахсан сиз учун энг мураккаб вазият қайси ўйинда кузатилди? Умуман, айнан қайси паллада чемпион бўлишингларни яққол ҳис қилдинглар?
- Менимча, Эрон термаси билан ўйин энг қийини бўлди. Айниқса, охирги 10-20 дақиқа. Очиғи, Алиризо Жаҳонбахшнинг голидан кейин ҳаммаси тугагани ҳақида ўйлагандим. Жуда асабий ва хавотирли ҳолат. Асосийси, барчасини уддаладик!
- Якунда сизни ОК-2023нинг энг яхши дарвозабони сифатида тан олишди. Акангиз Мутаз эса баландликка сакраш бўйича Олимпиада кумуш ва олтин медалларини қўлга киритган. Фаолиятингиздаги ғалабаларда унинг муваффақияти таъсири ҳам борми?
- Албатта, акамнинг ютуқлари менга қўшимча мотивация - қанот бағишлади. У Қатар номидан халқаро майдонда медаллар юта бошлаган пайт мен жуда ёш бўлганман. Қисқаси, ҳамиша акамга чин намуна сифатида қараганман, унингдек муваффақият қозониш илинжида тиришганман. Оддий айтганда, Мутазнинг зафарлари таъсирида ўзимча ўйладим: «Нега энди мен ҳам шундай қилолмаслигим керак? Ахир иккимизда бир хил ген бор». Асосийси, акам ҳамиша мени борича қўллаб-қувватлади, яна рағбатлантиришни ҳам унутмади. Қачонки нимадандир қийналсам, у дарҳол ёнимга келиб, имкон борича руҳлантирарди. Шундай экан, фаолиятимда акамнинг ижобий таъсири катта, дарҳақиқат.
- ЖЧ-2022да дастлабки ўйинни захира ўриндиғида кузатдингиз, кейинги 2тасида эса бошланғич таркибдан жой олдингиз. Очилиш ўйинида иштирок этмаслигингизни билганингизда, қандай ҳолатга тушгандингиз?
- Йўқ, ортиқча сиқилмадим, захира ўриндиғида ҳам хотиржам ўтирдим. Бинобарин, болалигимдан Қатар миллий жамоасини жаҳон чемпионатида кўришни орзу қилганман. ЖЧ-2022 мезбонлик ҳуқуқи Қатарга топширилгач, олдимда янги мақсад туғилди - мундиалда ўйнайманми ёки йўқ, миллий жамоа таркибига киришим шарт. Аллоҳга шукр, бу орзум ҳам рўёбга чиқди ортиғи билан. Ахир мухлисларимиз кўз ўнгида 2та катта ўйинда мамлакатим шарафани ҳимоя қилдим - тенги йўқ ажойиб тажриба.
- Жамоангизнинг ЖЧ-2026 саралаш кампаниясидаги имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Бунга қадар Ҳиндистон ва Афғонистон термаларини енгиш асносида саралаш босқичини яхши бошладик. Осиё кубогидаги муваффақиятдан кейин ишонч юқори. Якуний раунд масаласини имкон қадар тезроқ ҳал этиб, ортиқча босим хавфини йўқотишимиз керак. Албатта, ҳар бир гранд жамоа қатори бизда ҳам жаҳон чемпионатига бориш имконияти катта. Айниқса, Осиё кубогидаги зафар таъсирида фаворитлар қаторига қўшилдик. Ҳа, ҳозир диққат марказидамиз. Рақиблар бизга қарши учрашувларда 200 фоиз куч ишлатишга тайёр туришлари тайин. Шундай экан, ҳушёрликни ўрнига қўйиб, янада яхшироқ, кескинроқ ўйнашимиз талаб этилади.
- Акамга чин намуна сифатида қараганман, унингдек муваффақият қозониш илинжида тиришганман. Оддий айтганда, Мутазнинг зафарлари таъсирида ўзимча ўйладим: «Нега энди мен ҳам шундай қилолмаслигим керак? Ахир иккимизда бир хил генлар бор». Асосийси, акам ҳамиша мени борича қўллаб-қувватлади, яна рағбатлантиришни ҳам унутмади. Қачонки нимадандир қийналсам, у дарҳол ёнимга келиб, имкон борича руҳлантирарди.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789